UZ

Сўнгги янгиликлар

19:22Ган Хокит билан реванш ҳақидаги саволга жавоб қайтарди 0 18:50"Мен кетишга тайёрман". Бруну Фернандеш танқидлар ва МЮдаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:10Алекс Перейра: "Павлович ҳали бундай ўзига хос рақибга қарши жанг қилмаган" 0 17:29"Мен асосий даъвогарман. Махачев мендан қочди" - Карлос Пратес 0 16:52Диёра Келдиёрова Ута Абе билан солиштиришлари ҳақида: "Бу ҳудди Месси ва Роналдуни таққослагандек" 0 16:14Моуринью "Реал"нинг навбатдаги рекордини ўрнатди 0 15:30UFC’нинг япониялик жангчиси Алмабаев устидан қозонилган ғалабадан кейин узр сўради ва кейинги рақибини танлади 0 14:19Рамазон Темиров Хоригучини жангга чорлади 0 13:13Қозоғистон президенти ўзбекистонлик боксчига фуқаролик бериш тўғрисидаги фармонни имзолади 0 12:30ОЧЛ. “Ал-Ҳилол” Фарғонага тўрт футболчисисиз келди 0 11:21Мераб Двалишвили навбатдаги жангини қачон ўтказишга тайёр бўлишини айтди 0 10:30Иржи Прохазка нокаутли мағлубиятини изоҳлади 0 09:59Бугун Жаҳон чемпионатининг аралаш жамоавий беллашувлар ўтказилади. Ўзбекистонда жиддий рақиб! 0 09:28"Арсенал" мағлубиятдан қутилиб қолди 0 08:57Иржи Прохазка - Навахо Стирлинг жангига ММА оламининг муносабати 0

03 янв 14:22
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хорхе Масвидал қайтмоқда!

Теглар :  Хорхе Масвидал
Яримўрта вазнда UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Хорхе Масвидал 9 ой аввал фаолиятини якунлаганини эълон қилганди.

Энг тезкор нокаут соҳиби бўлган аралаш яккакураш устаси октагонга қайтиб, фаолиятини тиклаш ҳақида ўйлаб қолди. Бу ҳақда собиқ кўча жангчисининг ўзи ижтимоий тармоқдаги саҳифасида мухлисларига айтган. 

"Нафақага тамомила чиқилмаган", - дея гапирган Масвидал.

Эслатиб ўтамиз, 2019 йилнинг июль ойида Хорхе Масвидал UFC тарихидаги энг тезкор нокаут соҳибига айланганди. Ўшанда у жангнинг бешинчи сониясидаёқ Бен Аскренни тизза зарбаси билан чуқур нокаутга учратган эди. Шундан сўнг у Нейт Диасни ҳам мағлубиятга учратиб, BMF камарини қўлга киритганди. Кейин эса кетма-кет 4 та мағлубиятни қабул қилиб олди. Мағлубиятларнинг иккитаси Камару Усманга қарши кечган жангларга тўғри келади.

Ўтган йилнинг апрель ойида Гилберт Бернсга ютқазган 39 ёшли Хорхе Масвидал профессионал фаолиятини якунлаганини эълон қилганди. Икки ой олдин Хорхе Колби Ковингтонга ҳужум қилгани учун қамоқ жазосидан қутулиб қолган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг