UZ

Сўнгги янгиликлар

18:45UFC ходими Дана Уайтнинг Contender Series турниридан сўнг ташкилот билан жангчи сифатида шартнома имзолади 0 18:12Ботир Раҳимов теннис мактабидаги қурилиш ишлари билан танишди (ФОТО) 0 17:30Чисора фаолиятини якунламайди, у декабрь ойида рингга қайтади 0 16:51"Лугано" бош мураббийи Беҳруз Каримовнинг ҳолатига тўхталиб ўтди 0 16:18Сузиш: Тошкентдаги Жаҳон кубоги босқичида Олимпиада ва дунё биринчилиги чемпионлари қатанашади 0 15:502036 йилги Олимпиада учун эҳтимолий мезбонлар рўйхати маълум. Улар орасида Ҳиндистон, Қатар ва Туркия бор! 0 15:18WBA рейтинги янгиланди: Ҳасанбой Дўсматов қани? 0 14:47Жезуш Роналдунинг баёноти ҳақида: "Ҳозир уни ўқиб чиқмоқчиман, айтадиган гапим йўқ" 0 14:19Mағлубиятсиз UFC жангчиси Доғистонга бориб шуғулланиш нияти жиддий эканини айтди 0 13:53Ариэль Хельвани: "Шевченконинг UFC унвонидан воз кечиши ихтиёрий бўлмаган" 0 13:22Пётр Ян Двалишвили билан жангига 18 кун қолганида ажойиб жисмоний ҳолатини намойиш этди + ФОТО 0 12:46Ўзбекистон 270 дақиқадан буён Кореяга гол ура олмаяпти 0 12:1211 боксчимиз жой олган WBC рейтинги янгиланди. Бир вазнда 3 чарм қўлқоп устамиз! 0 11:49Муроджон Йўлдошев Жаҳон чемпионатидаги юришини бошлашга шай! 0 11:13Мелиқўзиев WBА чемпионлик камари жанги учун ўз гонораридан ҳам воз кечмоқчи 0

08 июл 15:56
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хорхе Масвидаль: "Холлоуэйнинг ғалабасига уйимни тикаман"

Ярим ўрта вазнда UFC чемпионлик камари учун собиқ даъвогар Хорхе Масвидаль шу якшанба тонгида Конор Макгрегор билан жанг қиладиган Макс Холлоуэйнинг октагондан ғалаба билан чиқиб кетишига шубҳа қилмаяпти.

"Мен уйимни Макс Холлоуэйнинг ғалабасига тикаман. Ўйлайманки, Макс бу жангни рақобатсиз ютади - бу футбол тилида айтганда бир дарвозага ўйин бўлади. Жанг бошланганидан тахминан бир-икки дақиқа ўтгач, у ташаббусни тўлиқ ўз қўлига олади ва октагонда ҳукмронлик қилади", - деди собиқ кўча жангчиси UFC on Paramount телеканалига берган интервьюсида.

Аввалроқ ярим ўрта вазн тоифасидаги собиқ чемпион Белал Муҳаммад ҳам худди шундай башорат қилганди. Оғир вазнда амалдаги UFC чемпиони Том Аспиналл эса, аксинча, Макгрегор биринчи раунддаёқ нокаут эвазига ғалаба қозонади деб айтганди.

Эслатиб ўтамиз, ярим ўрта вазн тоифасида америкалик ва ирландиялик ўртасидаги жанг 11 июль куни Лас-Вегасда ўтказиладиган UFC 329 турнирининг асосий воқеаси мақомига эга бўлади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг