UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

12 авг 15:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хотамбек Бойназаровнинг навбатдаги рақиби ва жанг санаси маълум бўлди, у Фурқатбек Ёқубов билан бир кардда жанг қилади

Ярим ўрта вазн тоифасида ўзбекитонлик ММА жангчиси Хотамбек Бойназаровнинг (6-0) навбатдаги жанги тафсилотлари аниқ бўлди.

Унга кўра, ҳамюртимиз 26 август куни Бирлашган Араб Амирликларининг Абу-Даби шаҳрида ташкил этиладиган UAE Warriors 44 мусобақасида октагонга кўтарилади. Бойназаровга ўша куни Франция вакили Микаил Байрам (6-2-0) рақиблик қилади.

Мазкур мусобақада, шунингдек, яна бир ўзбекистонлик жангчи - Фурқатбек Ёқубов ҳам октагонга кўтарилади.

Бойназаров бу жангга БААда, ўзбекистонлик таниқли мураббий Ҳусан Мажлимов қўлида тайёргарлик олиб борди.

Эслатиб ўтамиз, Хотамбек Бойназаров сўнгги жангини март ойида ташкил этилган Octagon 42 турнирида озарбайжонлик Турал Фейзалиевга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди. Микаил Байрам эса охирги жангини февраль ойида Даниэль Колашинскига қарши ўтказиб, зафар қучган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг