UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05Оғир атлетикачиларимиз Жаҳон чемпионатини Топ-3`да якунлашди 0 22:34"5 ҳафта!". Бивол Каллум Смитга қарши жанг олдидан бугунги спорт формасини кўрсатди + ФОТО 0 22:03Усман UFC’нинг ўта енгил вазндаги буюк жангчисини айтди. Бу Ян эмас! 0 21:32"Челси" аутсайдерга ютқазди, "Ливерпуль" меҳмонда ғалабага эришди ва бошқа натижалар 0 20:51Самбочиларимиз 16 та медаль билан 101 давлат орасида 3-ўринни эгаллашди 0 16:20Самбочиларимиз жаҳон чемпионатида яна 4 та медал қўлга киритди 0 15:49Жалгасбай Бердимуратов PFL Моscоw турнирида эронлик рақибига қарши жанг қилди 0 15:18Ўзбекистон Кубоги. Ярим финалларнинг бошланиш вақтлари маълум 0 14:47UFC Fight Night 293 турнирининг бонуc cоҳиблари маълум 0 14:16Порье Махачевнинг жангдан бош тортгани ҳақида: "Менимча, у ҳеч кимдан қўрқмайди" 0 13:44"850 000 дан ортиқ овоз". Топурия UFC’даги кейинги рақиби ҳақида сўровнома эълон қилди 0 13:13Месси МЛС тарихида қаторасига икки мавсум тўпурар бўлган илк футболчига айланди 0 12:42"У иштонини ҳўллаб қўяди". Фьюри — Жошуа билан бўлажак жанги ҳақида 0 12:11Дональд Трамп Дана Уайт, Махачев ва Нурмагомедовга Оқ уйда ишлашни таклиф қилди 0 11:40Шара Буллетнинг жанги расман тасдиқланди + ПОСТЕР 0

15 дек 10:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хуршидбек Норматов: “Бугунги жанг менга сабоқ бўлди”

Фаолиятини АҚШда давом эттираётган ҳамюртимиз Хуршидбек Норматов бугун Нью-Йорк шаҳридаги BB King Blues Club & Grill аренасида пуэрторикалик Никлаус Флазни мағлубиятга учратган эди.

Ҳар иккала боксчи ҳам бугунги жангларига қадар мағлубиятга учрашмаган эди. Ҳамюртимиз кучли рақибига фаолиятидаги илк мағлубиятни тақдим эта олди. Норматов Dibella Entertainment промоутерлик компанияси билан шартномага эга. Биз бугунги жангдан сўнг Хуршидбекнинг фикрлари билан қизиқдик.

“Жанг мен учун ўйлаганимдан ҳам қийинроқ кечди. Осон ғалабага эришаман, деб бироз ўзгача тайёргарликда рингга чиққандим. Очколар ҳисобига кўра яққол устунлик билан ғалаба қозонганимга қарамай, бу мен учун яхшигина сабоқ бўлди. Кейинги жангларимда бу хатоларни такрорламасликка ҳаракат қиламан.


Бугунги кунда Гари Старк ва Андре Розиер билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Шу мураббийлар қўл остида машғулотларни ўтказиб, жангларга тайёргарлик кўряпман.

Режага кўра кейинги жангимни февраль ёки март ойларида ўтказишим керак. Шундан сўнг кичик таътил учун Ўзбекистонга қайтаман. Ҳозир ота-онам ҳам мен билан бирга АҚШдалар. Уларнинг дуолари билан ғалабаларга эришяпман”, - деди Норматов. 

Рейтинг:    

Фикрлар

   
15 дек 13:23:53
Ангрен
Омад Хуршидбек! Чемпионликни кутиб коламиз.
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг