UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

10 окт 14:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Хьюз Нурмагомедовдан мағлуб бўлганини тан олди, лекин бунда бир кишини айблади

Ирландиялик аралаш яккакураш устаси Пол Хьюз Усман Нурмагомедовга қарши реванш жангида мағлубиятга учраганига эътироз билдирмаса-да, чемпионлик жангини бошқарган ҳакам Кит Питерсон ўз ишини яхши бажарган деб ҳисобламайди.

Хусусан, Хьюз нима учун россиялик жангчи Питерсон тасодифий деб ҳисоблаган учта зарба учун жазога тортилмаганини тушунмаяпти.

"Шубҳасиз, очкони юз фоиз олиб ташлаш керак эди. Ростдан ҳам, учта қўполлик - бу жуда кўп. Қоидаларга амал қилинмаса, уларнинг нима кераги бор? Буни мен ҳали бош билан берилган зарба деб ҳисобламайман, бу ҳам, ўз-ўзидан маълумки, қоидабузарлик. Ҳа, менимча, ҳакам ўз ишини яхши уддалай олмади", - деди ирландиялик Ариэл Хелванига берган интервьюсида.

Шунга қарамай, Хьюз ғалабага лойиқ бўлган жанг кўрсатмаганини ҳам тан олди. 

"Мен бепарволик билан ҳаракат қилганимни ҳис қиляпман - қўлларим ва оёқларим бир маромда ишламади. Шунчаки уни енгиш учун ҳамма нарсани керакли тарзда бир жойга тўплай олмадим. 110 фоиз ҳаракат қилиш керак эди, мен эса бундай қилмадим - ва мен ғалаба қозона олмадим", - дея қўшимча қилди Хьюз.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг