12 окт 16:53
Янгиликлар
Шахмат
Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди
Жаҳон чемпионлиги учун икки марта курашган россиялик гроссмейстер Ян Непомняшчий The Hindu нашрига берган интервmюсида Жавоҳир Синдаров ва Гукеш ўртасидаги бўлажак матч ҳақида фикр билдирди.
"Жаҳон чемпионлиги учун матч оддий турнирдан бутунлай фарқ қилади. Турнирда бир партияни ёмон ўтказсангиз, кейинги рақибни ютиб, вазиятни ўнглашингиз мумкин. Бу ерда эса доим битта рақибга қарши ўйнайсиз", — деди Непомняшчий.
“Уларнинг иккаласи ҳам жуда ёш. Бу ёшда спорт формаси тез ўзгариши мумкин. Ҳозир Синдаров катта фаворит, аммо имкониятларни 80:20 деб баҳоламаган бўлардим. Менимча, 65:35 нисбати ҳақиқатга яқинроқ", — деди гроссмейстер.
Бироқ гроссмейстер дастлабки партиянинг аҳамиятини алоҳида таъкидлади. Унинг фикрича, Синдаров ғалаба билан бошласа, устунлигини янада ошириши мумкин. Гукеш яхши бошласа эса матчнинг бориши бутунлай ўзгариши мумкин", - деди россиялик шахматчи.

Ҳавола :
Манба : UzChess
Фикрлар