14 апр 17:29
Янгиликлар
Бокс/ММА
"Ян рус бўлгани учун Стерлингга мағлуб бўлди"
Аралаш яккакураш бўйича россиялик жангчи Вячеслав Дацик ҳамюрти Петр Яннинг америкалик Алжамейн Стерлингга мағлуб бўлгани ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Дана Уайт айтганидек, ҳакамлар нотўғри қарор чиқаришди. Хўш, нега Ян ютқазди? У рус бўлгани учун мағлуб бўлди. Ҳар доимгидек, ҳамма нарса хакамларнинг нотўғри қарорларига боғлиқ",- деди Дацик Youtube каналига берган интервюсида.
Ян ва Стерлинг ўртасидаги реванш UFC 273 турнирида ўтказилди. Якунда ҳакамлар қарори билан 47-48, 48-47, 47-48 ҳисобида россиялик жангчи мағлуб бўлганди.
Эслатиб ўтамиз, биринчи жангда россиялик спортчи тўртинчи раундда тақиқланган зарба бергани учун камар Стерлингга берилганди.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар