UZ

Сўнгги янгиликлар

14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0 11:35Бектемир Меликўзиев чемпионлик жангидан четда қолди(ми?) Хайме Мунгиянинг кейинги рақиби ва жанг санаси эълон қилинди 0 11:04Тони Кроос мураббийлик фаолиятини бошлаши мумкин 0 10:33Бугун ҳам Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизга мухлислик қиламиз (Жуфтликлар) 0 10:02Пётр Ян: "Мовсарнинг Волкни мағлуб этиш учун иккита варианти бор" 0 09:31Асу Алмабаевнинг мураббийи UFC камари собиқ даъвогарига қарши жанг учун тайёргарлик режасини ошкор қилди 0 09:02Суперлига. Бугун Тошкент дербиси бор, "Пахтакор" пешқадамга айланиб оладими? 0 19:54Чемпион Сильва Шевченкога навбатга туришни таклиф қилди 0 19:23Арман Царукяннинг рақиби маълум, сана ва манзил ҳам + ПОСТЕР 0 18:52Ғалабалар сари бораётган ёшлар 0

16 авг 14:02
Янгиликлар

Футбол

Яна бир футболчимиз Топ-5 чемпионатига йўл олишга яқин турибди

Миллий терма жамоамизнинг ЖЧ-2026 финал босқич йўлланмасини қўлга киритиши ортидан легионерга айланадиган футболчиларимиз сони ортиши табиий.

Гап Ўзбекистон миллий терма жамоасига номзод, ёшлар терма жамоамизнинг етакчиси аъзоси, Осиё чемпиони, жаҳон чемпионати иштирокчиси, айни пайтда Самарқанднинг "Динамо" клуби шарафини ҳимоя қилаётган Жаҳонгир Ўрозов ҳақида кетмоқда. 

Ўрозов Россиянинг "Чертанова" футбол клубида фаолиятини бошлаган. Кейин "Бунёдкор" клубига кўчиб ўтган. Шуҳрат Мақсудов бош мураббийлигидаги "қалдирғочлар" сафида 2022 йилги мавсумда "Локомотив"га қарши сафар ўйинида олий лигада дебют қилган. 2023 йилнинг августида Туркия биринчи дивизиони вакили "Эюпспор" клуби билан 5 йиллик шартнома имзолаган. Арда Туран мураббийлигидаги бу турк клуби 2023/2024 мавсум чемпиони сифатида Туркия Суперлигасига йўл олди, истеъдодли ҳимоячимиз эса кичик олтин медалларни қабул қилиб олди. 

Ўтган йилнинг иккинчи даврасида Самарқанднинг "Динамо" жамоасига ижара асосида келди. Бош мураббий Вадим Абрамов ишонч билдирган футболчи иккинчи давранинг тўлиқ 13 та ўйинида майдонга тушди. Шу йил "Динамо" раҳбарияти "Эюпспор" клубидан Ўрозовнинг транфсерини 100 000 доллардан сал кўпроқ маблағ эвазига сотиб олди. 

Жаҳонгир Ўрозовнинг агенти Шахриёр Эшбоевнинг бизга хабар беришича, айни пайтда Франция олий дивизионида доимий тарзда кучли бешталикда юрадиган клуби билан музокаралар якуний босқичига келган. Трансфер 70-80 фоизга ҳал бўлган. Шу сабабдан ҳам, Италиянинг "Кремонезе", Бельгиянинг "Зюлте Варегем", Болгариянинг ЦСКА 1948, Россиянинг "Краснодар" ва "Сочи" ҳамда Эрон клубларидан бўлган таклифларга рад жавоби берилган. Икки клуб ўртасида келишув расмий тус олиши билан бу ҳақда хабар берамиз. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг