UZ

Сўнгги янгиликлар

19:39Чимаев Стриклендга реванш учун 1 миллион доллар таклиф қилди 0 18:25Волкановски: "У билан жангда фаолиятимдаги энг яхши жисмоний ҳолатда бўламан" 0 17:51Ўртоқлик учрашувида Жанубий Кореяга мағлуб бўлдик 0 17:28Тайсон Фьюри Усик билан трилогия қачон бўлиши мумкинлигини айтди 0 16:42"Реал" "Борнмут" футболчиси учун курашга қўшилди 0 16:0550 ёшли Фёдор Емельяненко Фрэнсис Нганну билан жанг қилишни орзу қилишини айтди 0 15:22Тайсон Фьюри Дональд Трампни Энтони Жошуага қарши жангга таклиф қилмоқчи 0 14:44Шара Буллет Исраэль Адесаньяга қарши жанг қилиши мумкин — инсайдер 0 13:23ФАКТ. Ўзбекистон сафарда Жанубий Кореяни мағлуб эта олмаган 0 12:24Дана Уайт UFC қийматини 50 млрд долларга баҳолади 0 11:43"Тарихий натижа учун мукофот йўқ" — қозоғистонлик шахматчи норозилик билдирди 0 10:35Забит Магомедшарипов RAF Wrestling Лигаси билан шартнома имзолади 0 09:42Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси Корея Республикаси меҳмони бўлади 0 09:11Солт-Лейк-Ситидаги UFC 332 турнири иккита тарихий рекордни янгилади 0 08:40Бугун Жаҳон чемпионатида Элбек Тожиевга мухлислик қиламиз! 0

28 ноя 17:52
Янгиликлар

Тадбирлар, Олимпия ўйинлари, Осиё ўйинлари

Янги Олимпия даврига тайёргарлик режалари муҳокама марказида

Бугун Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитасида янги Олимпия циклига муносиб тайёргарлик кўриш, Қўмита фаолиятини изчил йўлга қўйиш масалаларига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси департаменти раҳбари Одил Абдурахманов, Осиё Олимпия кенгаши вице-президенти, МОҚ раисининг биринчи ўринбосари Отабек Умаров, Қўмита Бош котиби Ойбек Касимов, МОҚ раиси ўринбосари Шерзод Ташматов, Спорт вазирлиги ва Миллий Олимпия қўмитаси масъуллари иштирок этишди.

Учрашувда Миллий Олимпия қўмитаси фаолиятини тизимли такомиллаштириб бориш, унинг мақсадли ва натижага йўналтирилган иш режаси асосида самарали фаолият юритиши белгилаб олинди. Бунинг учун Қўмита мутасаддиларининг ўз йўналишларидан келиб чиққан ҳолда қисқа, ўрта ва узоқ муддатли иш режаларини шакллантириш, Спорт вазирлиги, ҳудудий ҳокимликлар, федерация ва ассоциациялар билан ҳамжиҳатликда иш йўлга қўйиш лозимлиги билдирилди.

Шунингдек, Ўзбекистон делегациясини Милан-Кортина-2026 қишки Олимпия, Аичи-Нагоя-2026 ёзги Осиё ва Лос-Анжелес-2028 ёзги Олимпия ўйинларига пухта тайёрлаш, бунинг учун терма жамоаларимизга барча шароитлар яратиш ва уларга хориждан малакали мутахассислар жалб этиш каби устувор мавзулар борасида фикр алмашилди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг