UZ

Сўнгги янгиликлар

19:29АФА президенти Скалонининг терма жамоадаги келажаги ҳақида гапирди 0 18:56"Ростерни 100 фоиз йўқ қилади" — Топуриянинг менежери Абдель-Азизни кескин танқид қилди 0 18:18Ислам Махачев қайси стадионда жанг ўтказиш истагида эканини айтди 0 17:44Кормье Царукян ва Оливейра ўртасидаги жанг бекор қилинганини тасдиқлади 0 17:13"Атлетико" Серлотни 40 миллион еврога сотишга тайёр 0 16:37Карлос Пратес: "Кейинги жангда ўша лаънати камарини тортиб оламан" 0 16:03Дюбуа ва Уордли ўртасидаги иккинчи жанг санаси маълум бўлди 0 15:32Махачевнинг мураббийи: "Ислам Йен Гэррини партерга тушириши шарт эмас" 0 14:59"Ливерпуль" Баркола бўйича келишувга эришди 0 14:27Рой Жонс Усик иштирокидаги орзу қилинган жанг ҳақида гапирди 0 13:53Гэтжи Махачев билан жанг учун UFC чемпионлик камаридан воз кечмоқчи 0 13:26Абу-Даби UFC 333 турнирининг асосий жанги деярли маълум + ФОТО 0 13:01Беҳруз Каримов — "Лугано" футболчиси! 0 12:36WBА Мурат Гассиевнинг рақибини эълон қилди. У мағлубиятсиз британиялик! 0 12:05Шара Буллетнинг RAF лигасидаги дебюти ватандошига қарши бўлади + ПОСТЕР 0

03 мар 17:56
Янгиликлар

Тадбирлар

Янги қарор лойиҳаси Умид Аҳмаджонов бошчилигида яна бир бор муҳокама қилинди

Бугун, 3 март куни Миллий олимпия қўмитасида Республика спорт федерация ва ассоциациялар раҳбарлар иштирокида навбатдаги йиғилиш ўтказилди.

Учрашувда Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Бош котиб Жасур Матчанов билан биргаликда, юртимиздаги сув спорти, камондан отиш, енгил атлетика, бадминтон, бокс, байдарка ва каноэеда эшкак эшиш, велоспорт, от спорти, қиличбозлик, футбол, гольф, гимнастика, гандбол, чим устида хоккей, дзюдо, каратэ, замонавий бешкураш, ўқ отиш, стол тенниси, таэквондо, триатлон, волейбол, оғир атлетика ҳамда спорт курашлари федерациялари раҳбарлари иштирок этдилар.

МОҚ раҳбари спорт федерацияси масъулларидан спорт турларини тубдан ислоҳ қилиш, тўғри йўналиш бериш бўйича таклифларни сўради. 

Шунингдек, Умид Аҳмаджонов бундан буён спортчилар қатъий тартиб асосида мусобақаларга тайёргарлик кўришлари, бу масалада янги механизм ишлаб чиқиш фурсати аллақачон етиб келгани ҳақида гапирди.

"Спортчиларимиз учун барча шароитни яратиб беришга тайёрмиз. Уларга стипендияларни тўлашда давом этамиз. Керак бўлса тўланадиган пул миқдорини ҳам бир неча марта ошириб бера оламиз. Фақат улар билан шартнома имзолаймиз. У ерда ўз талабларимиз бўлади. Енгил атлетикачи кунига неча км масофа югуриши керак? У эрталаб неччида уйқудан туриши лозим? Қандай овқатлар истеъмол қиляпти? Кечқурун чойхона-ю, ресторанларда юрмаяптими? МОҚ қошида уларни назорат қиладиган инспекция ташкил қилинади. Шартномадаги шартларга амал қилмаганлар жазоланади. Спортчида қатъий тартиб бўлиши лозим. Мақсадимиз - спортчиларимизни қатъий тартиб асосида мусобақаларга тайёрлаш. Тартиб бўлган жойда натижа ҳам бўлади", - деди Умид Аҳмаджонов.

Йиғилишда селекция ишларига алоҳида эътибор қаратилиши лозимлиги яна бир бор таъкидланди.

"Ёш иқтидор эгаларини мактаблардан танлаб оламиз. Кейин эса улар ихтисослаштирилган спорт мактабларига ўтказилади. Сўнгра талабга жавоб берадиганлар Олимпия захиралари коллежига қабул қилинади. Шунингдек, Олимпия захиралари коллежларида таҳсил олаётган 600 нафар спортчилар орасидан 50 та энг иқтидорлиларини танлаб оламиз ва улар колежлар қошида ташкил этиладиган Олимпия марказларида 24 ёшгача биз билан бўлишади. Акс ҳолда, ушбу коллежлар битирувчилари кўп ҳолларда кўчада қолиб кетмоқда. Ана шундагина биз селекцциянинг мукаммал тизимини ярата оламиз", - деб куюниб гапирди МОҚ раҳбари.

Бундан буён Олимпия захиралари коллежларига спортчилар федерация вакилларидан ташкил топган комиссия иштирокида танлаб олинади.

Қолаверса йиғилишда Чимён, Зомин, Қашқадарё ва Наманганда олимпиячилар шуғулланиб, йиғин ўтказишлари учун янги базалар бунёд этилиши ҳақида маълум қилинди. Умид Аҳмаджонов давлат томонидан спорт соҳаси учун ажратилаётган пулларни тўғри йўналтириш учун мутахассислардан таклиф сўради.

"Биласизми? Вилоятларда маҳаллий бюджетдан спорт соҳасини ривожлантириш учун ҳар йили жуда миллиардлаб маблағ ажратилади. Биз бу пулларни тўғри сарфлашимиз, самарали ишлатишимиз лозим. Ана шундагина натижалар ўз-ўзидан пайдо бўлади", - деди Миллий олимпия қўмитаси Президенти.

Йиғилишда от спорти федерацияси бош котиби Элдор Анорбоев спортнинг ушбу турини ривожлантириш йўлида қандай ишлар амалга оширилаётганлиги ҳақида гапириб берди.

"От спорти федерацияси вилоятлардаги ҳолатни ҳам бориб ўрганди. Шунга амин бўлдикки, деярли ҳар бир бўлимда база билан боғлиқ муаммолар бор. Федерация тизимидаги ташкилотларда анжомлар яна бир бор инвентаризация қилиб чиқилди. Бизнинг спортимизда асосий инвентар от ҳисобланади. Шунга қараб, қайси худудда от спортини янада ривожлантириш учун имконият борлиги, қайси худудларда бунинг учун шароит йўқлиги ўрганиб чиқилди. 

Шунингдек, МОҚ раҳбариятига ихтисослаштирилган спорт мактабларидан от спортини ажратиш таклифини бердик. Чунки, спортнинг ушбу тури учун алоҳида шароитлар лозим бўлади. Айтмоқчиманки, ишни қуйи бўғинлардан бошлаб кўриб чиқмасак, муаммоларнинг ечимини топиш қийин. От спорти федерацияси шу йўлдан кетмоқда", - деди федерация бош котиби Элдор Анорбоев.

Бу каби йиғилишлар Миллий олимпия қўмитасида ҳали кўп ўтказилади. Мақсад – мамлакатимизда спортни ривожлантиришнинг янги, мукаммал тизимни яратиш, халқаро майдондаги ғалабалар салмоғини ошириш, Олимпия ҳаракати ва спортнинг оммавийлигини оширишдир.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг