28 мар 13:03
Янгиликлар
Теннис
Янник Синнер Майами "Мастерс" 1/2 финалида
Австралия Очиқ чемпионатининг амалдаги ғолиби Янник Синнер Майами "Мастерс" турнирининг ярим финла иштирокчисига айланди.
Дунёнинг учинчи ракеткаси бўлиб турган италиялик истеъдод эгаси 1/4 финалда ATP рейтингида 60-поғонадан жой олган чехиялик Томаш Махачни ортиқча қийинчиликсиз мағлубиятга учратди - 6:4, 6:2.
Бир соату 33 дақиқа давом этган баҳсда Синнер 3, Махач 2 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар Томашда кўпроқ бўлди - 3 га 2. Янник 4 та, Махач 1 та брейк-пойнтдан фойдаланган. Энди Янник финал чиптаси учун мусобақанинг амалдаги чемпиони, россиялик Даниил Медведевга қарши кортга чиқади.
Ҳавола :
Манба : championat.com
Фикрлар