12 окт 09:40
Янгиликлар
Япония терма жамоаси ярим йиллик танаффусдан сўнг машғулотларга қайтди
Ўқув-машғулот йиғини пойтахт Токио шаҳридаги "Аджиномото" Миллий машғулот базасида ўтказилаётган бўлиб, унда 17 нафар эркин курашчилар иштирок этаяпти. Сўнгги бор терма жамоа март ойида йиғин ўтказганди. Аслида жамоа июль ойида ҳам машғулот ўтказиши керак эди. Лекин ўшанда юнон-рим ва аёллар курашидан кейин навбати келган эркин курашчиларнинг йиғини эпидемологик вазият сабаб бекор қилинганди.
Ушбу йиғин декабрь ойида Белградда ўтказилиши кутилаётган жаҳон чемпионатига тайёргарлик вазифасини ўтаб беради. Ўтган йилнинг декабрь ойида ўтган Япония чемпионати – Император Кубогида ғолиб бўлган курашчилар жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритишган: Рио Олимпиадасининг кумуш медаль совриндори Реи Хигучи (57 кг), 2018 йилги жаҳон чемпиони Такуто Отогуро (65 кг) ва унинг акаси Кейсуке Отогуро (74 кг), жаҳон вице-чемпиони Сосуке Такатани (86 кг), Ноая Акагума (97 кг) ва Тецуя Танака (125 кг). Япониялик эркин курашчилар 65 ва 74 кг вазн тоифаларида Токио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритиб улгуришган.
Фикрлар