25 июн 11:28
Янгиликлар
Йен Мачадо Гэрри Эдди Хирн билан шартнома имзолади
"Табриклайман, Matchroom Talent Agency, сиз "келажак" учун шартнома имзоладингиз! Жамоамиз янада кенгайганини эълон қилишдан мамнунман. Тижорат манфаатларимни ҳимоя қиладиган Matchroom Talent Agency’га қўшиламан", - деб ёзди ирландиялик аралаш яккакураш устаси ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида.
"Фақат энг яхшилари! Оиламизга хуш келибсан, Йен Гэрри!", – дейилади агентликнинг ижтимоий тармоқлардаги хабарида.
Аввалроқ, UFC`нинг оғир вазн тоифасидаги амалдаги чемпиони Том Аспиналл Matchroom Talent Agency билан агентлик шартномасини имзолаган эди. Шундан сўнг Эдди Хирн унинг мижозини ташкилот билан шартномадан озод қилишни талаб қилди, шунингдек, британияликнинг амалдаги шартнома шартлари асосида жанг қилишига рухсат бермаслигини айтди.
Ислам Махачев 15 август куни Филадельфияда бўлиб ўтадиган UFC 330 турнирида Йен Мачадо Гэррига қарши чемпионлик камарини ҳимоя қилади.

Фикрлар