04 мар 21:09
Янгиликлар
Бокс/ММА

Ёдгорой Мирзаева Токио-2020 йўлидаги иккинчи жангини ўтказди
Иордания пойтахти Амман шаҳрида бокс бўйича Осиё/Океания минтақасининг лицензион мусобақаси давом этмоқда.
Ҳозиргина бугунги дастур доирасида рингга чиқиши режалаштирилган иккинчи боксчимиз ўз жангини якунлади. -57 кг вазнда юртимиз шарафини ҳимоя қилган энг тажрибали чарм қўлқоп устамиз Ёдгорой Мирзаева Хитой Тайпейи вакиласи Ю Тинг Линга қарши рингга кўтарилди.
Афсуски, бўй жиҳатидан анча устунликка эга бўлган тайпейлик боксчи уч раунд якунларига кўра ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди. Ҳакамлар бир овоздан 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 30:27) ҳисобидаги ғалабани Лингга тақдим этишди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар