UZ

Сўнгги янгиликлар

18:43Чарльз Оливейра Царукян билан эҳтимолий реванш ҳақида фикр билдирди 0 18:05ИНТЕРВЬЮ. Олимпиада финали сотилганмиди — Абдулло Тангриев 0 17:29Жек Кеттеролнинг Теофимо Лопесга қарши супер чемпионлик жанги учун кимошди савдоси ўтказилади 0 17:13Шавкат Мирзиёев UCI президенти билан учрашди 0 16:48"Абдуқодир Ҳусанов — доим 300 км/соат тезликда ҳаракат қилади" - Фабио Каннаваро 0 16:12"Бразилия ММА турнирида Доғистонни мағлуб этган бўларди" - Чарльз Оливейра 0 15:30Рахмоновнинг мураббийи Шавкат UFC'даги навбатдаги жангини қачон ўтказиши мумкинлигини айтди 0 14:45Жавоҳир Синдаров Жаҳон чемпионати матбуот анжумани олдидан футбол томоша қилган — FIDE 0 14:18Синнер Australian Open—2027 мусобақасини ўтказиб юборади 0 13:42Италия U-17 мураббийи Ўзбекистонга қарши ўйин ҳақида: "Қизил карточка режаларимизни бузди" 0 13:18Марказий жангида Дмитрий Бивол иштирок этадиган RCC бокс кечасининг тўлиқ карди эълон қилинди 0 12:45Ўзбекистон волейбол бўйича Осиёдаги энг кучли бешта жамоа қаторига киритилади. Бу ҳақда ҳукумат қарори эълон қилинди 0 12:23Жавоҳир Синдаров жамоаси Женевага ўзбек ошпазларини олиб борди 0 11:48Қирғизистон футзал бўйича Осиё Кубогига мезбонлик қилади 0 11:10Бокс. IBA Президенти кубогида 12 нафар боксчи билан иштирок этамиз 0

28 авг 10:13
Янгиликлар

Дзюдо

Ёш дзюдочиларимиз Жаҳон чемпионатини 3 та олтин медаль билан бошлашди. Медаллар жамғариш рейтингида биринчимиз!

Кеча Болгариянинг София шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати старт олгани ҳақида хабар берган эдик.

Унда иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси мусобақанинг илк кунидаёқ 3 та олтин медални қўлга киритди. Бундай старт жамоамиз тарихида ҳали бўлмаганди.

Қайд этиш жоиз, Дилафрўз Болтабоева Барчиной Қодирова (2022 йил) ва Диёра Келдиёрова (2015 йил)дан кейин ушбу ёш тоифасидаги Жаҳон чемпионатида ғалаба қозонган ўзбекистонлик учинчи дзюдочи қизга айланди.

Тўртта финалдан 3 тасида ғалаба қозониб, олтин медалга эга чиққан Ўзбекистон терма жамоаси Болгария мезбонлик қилаётган кадетлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг биринчи кунидан сўнг медаллар жамғариш бўйича умумжамоа ҳисобида мутлақ устунлик билан пешқадамликни қўлга олди. 

Кучли учликдан россиялик дзюдочилардан таркиб топган IJF байроғи остидаги жамоа ҳамда Туркия терма жамоаси жой олган.

Илк кунги беллашувлардан кейинги медаллар жамғариш рейтинги:


Олтин медаллар:

-40 кг: Дилафруз Болтабоева

-50 кг: Хушнуд Султонов

-55 кг: Хушнудбек Бурхонов.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг