UZ

Сўнгги янгиликлар

19:59Фазлиддин Рафиқов Жаҳон чемпионатини бронза билан якунлади 0 19:30Илия Топурия UFC'даги мотивацияси нима эканлигини айтди 0 18:22"Чемпионлик камарини қўлга киритишимга ишонаман". Прохазка Ульберг билан реванш ўтказишга умид қилмоқда 0 17:37"Октагон ташқарисида ҳам жанг қилишимиз мумкин". Двалишвили Нурмагомедов билан эҳтимолий реванш ҳақида гапирди 0 16:30ОЧЛ. "Ал-Иттиҳод"нинг малилик легионери "Пахтакор"га қарши ўйинни ўтказиб юборади 0 15:15Енгил атлетикачи Хушноза Шавкатова энди АҚШнинг Орегон университети жамоаси шарафини ҳимоя қилади 0 14:12Алжамейн Стерлинг Волкановски билан жанг қилиб, икки вазн тоифасида чемпион бўлмоқчи 0 13:00Самбочиларимиз ШҲТ Очиқ турнирини умумжамоа ҳисобида биринчи ўринда якунлашди 0 12:05Ўзбекистон мезбонлик қиладиган U-17 Осиё кубогининг барча иштирокчилари маълум бўлди 0 11:12Жошуа Тайсонни нокаутга учратишга ваъда берди 0 10:24Амирхон Алихўжаев кейинги жангини Хотамбек Бойназаровнинг собиқ рақибига қарши ўтказади 0 09:55Руслан Абдуллаев олтинчи ғалабасини олтинчи раундда қўлга киритди 0 09:33"Манчестер Юнайтед" Почеттинони таклиф қилиш учун қанча тўлагани маълум бўлди 0 08:35Миршоҳид Тиллабоев — WORLD BOXING вице-президенти! 0 07:22Дзюдо. Саъдулла Равшанов жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди 0

20 авг 11:55
Янгиликлар

Спорт курашлари

Юнон-рум курашчиларимиз Жаҳон чемпионатида Топ-3`дан жой олишди

Теглар :  Юнон-рум кураши
Спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионатида навбатдаги кун баҳслари ортда қолди.

Словакия пойтахти Братислава шаҳрида ташкил этилаётган чемпионатнинг ортда қолган кунида спортчиларимиз 1 та кумуш ва 2 та бронза медалларига сазовор бўлишди.

Кумуш медаль:

-60 кг: Достонбек Орипов

Бронза медаллар:

-50 кг: Нилуфар Нурмуҳаммадова

-53 кг: Соҳибжамол Эсбўсинова.

Юнон-рум кураши баҳсларининг якунига кўра, ҳамюртларимиз 95 очко билан умумжамоа ҳисобида Россия ва Эрондан кейин учинчи ўринни қўлга киритишди.

Бугун кечки дастурда қизларимиздан Муҳайё Нарзиллоева -65 кг вазн тоифасида финал баҳсини ўтказса, Феруза Кайратдинова (-62 кг) бронза медали учун кураш олиб боради. Шунингдек, кун давомида эркин ва аёллар кураши баҳсларида яна 3 нафар спортчимиз саралаш босқичида қатнашишади.

Финал:

-65 кг: Муҳайё Нарзиллоева – Маргарита Салназарян (Россия)

Бронза медали учун:

-62 кг: Феруза Кайратдинова / Озденур Озмез (Туркия) – Йифан Чжу (Хитой)

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг