UZ

Сўнгги янгиликлар

19:30Рамазон Темиров янгиланган UFC рейтингига муносабат билдирди (ФОТО) 0 18:42Энтони Жошуа нима сабабдан Усикнинг машғулот лагеридан кетганини тушунтирди 0 18:14"Барселона" ва "Реал" ярашув битимига эриша олмади 0 17:45Ислам Махачев қачондан кейинги жангига тайёргарликни бошлашини айтди 0 17:22Тошкентдаги проф бокс оқшоми учун яна бир жанг эълон қилинди (ПОСТЕР) 0 16:54Таэквондо WТ терма жамоамиз World Taekwondo Final Гран-присида тўлиқ таркиб билан иштирок этади 0 16:17Гвардиола нима учун Италия терма жамоасини бошқаришдан бош тортгани ҳақида гапирди 0 15:41Гукеш Жавоҳир Синдаров билан илк партия ҳақида фикр билдирди 0 14:52Сенсацион мағлубиятидан кейин Гейбл Стивсоннинг UFC'даги навбатдаги жанги эълон қилинди 0 14:01Жавоҳир Синдаров Гукеш билан илк партиядан сўнг нималар деди? 0 13:15ОЧЛ 2. Бугун "Насаф" ўз уйида Баҳрайн жамоасини меҳмон қилади 0 12:42Никита Белозерцев Анқарадаги Челленжерда нимчорак финалга йўл олди 0 11:31Царукян RAF лигасида Махачев ва Нурмагомедов билан курашмоқчи 0 10:24«Исламни ММАдан кетишга мажбур қиламан». Карлос Пратес Махачев билан эҳтимолий жанг ҳақида 0 09:36ЕЧЛ. "Арсенал" ғалабани қўлдан чиқарди, "Ман Сити"да дуранг ва бошқа натижалар 0

29 авг 10:53
Янгиликлар

Бокс/ММА

Забит Магомедшарипов қайтиши мумкинлигига ишора қилди

Россиялик таниқли ярименгил вазн тоифаси жангчиси Забит Магомедшарипов профессионал фаолиятини қайта тиклаши мумкин.

"Октагонда жанг қилаётганларни кўриб, ўзимнинг машғулотларимдан келиб чиқиб, фаолиятимни яна қайта тиклаш ҳақида фикрлар келади. Лекин бу масалани обдон ўйлаб кўриш керак. Ҳа, мен бу саволга қайтаман", - деди Забит. 

Магомедшарипов нима учун UFC промоушенидан кетганлиги ҳақида берилган саволга ҳам жавоб берди.

"Бунинг сабаблари кўп эди. Биринчи галда икки йил давомида жангсиз юриш. Тўлақонли ўқув-машғулот йиғинини қиласан, оз қолганида рақиб жангдан қочади. Иккинчидан, жароҳатлар кўпайиб кетди. Кейин чемпионлик камари учун жанг беришмади. Бир нарсани ваъда қилишарди, бажаришга келганда умуман бошқаси бўларди", - дея UFC промоушенидан кетганини изоҳлади Магомедшарипов. 

Эслатиб ўтамиз, 31 ёшли Забит Магомедшарипов сўнгги жангини 2019 йилнинг ноябрь ойида Москва шаҳрида ташкил этилган UFC турнирида Келвин Каттарга қарши ўтказиб, очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонган эди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг