06 июл 16:49
Янгиликлар
Забит Магомедшарипов укасининг мағлубияти учун Росасдан қасос олмоқчи
Забитнинг ўрнини эгаллаган унинг укас Хасан Магомедшарипов эса мексикалик энг ёш UFC жангчисига имкониятни бой бериб қўйди. Ортдан бўғиш усули билан рақибига ютқазиб қўйган Хасан учун энди акаси ўч олишга тайёр.
Лига режасига кўра, Росас Жуниор ва Забит Магомедшарипов ўртасидаги баҳс 23 август куни Истанбулдаги ACBJJ 22 турнирда ташкил этилади.
"Аввало, бу ерда жанг ўтказа олмаганим учун узр сўрайман. Афсуски, беллашувга бир неча соатгина қолганида жароҳат олдим. Умид қиламанки, 23 август кунига Рауль тайёр бўлади. Шундай экан, шаклингни йўқотма - биз сени кутяпмиз!", - деди Забит Магомедшарипов Росас билан кўз уриштириш жараёнида.
"Ҳаммаси учун катта раҳмат. Мени ажойиб қабул қилишди, мамлакатингиз бетакрор ва мен Москвани яхши кўриб қолдим", - деди Росас.

Фикрлар