UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42Бектемир Мелиқўзиев рақибини нокаутга учратди 0 10:07Самбочиларимиз Жаҳон чемпионатининг биринчи куни 6 та медаль қўлга киритишди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 09:36Фабио Каннаваро: “Ҳақиқий лидерни жамоанинг ўзи танлайди” 0 09:05"Лаънати Конор". Сехудо UFC`ни Макгрегор билан шартномани узайтирмасликка чақирди 0 08:34ONE чемпиони Ислам Махачевни адабини бериб қўймоқчи 0 08:03Карлос Пратес Ислам Махачев билан жанг учун сўнгги муддатни белгилади 0 07:32Фабио Каннаваро: “Илгари муаммолар кийиниш хонасида ҳал қилинарди, ҳозир эса...” 0 07:01UFC Fight Night 293 тарози натижалари. Асосий жанг иштирокчиси рақибидан 10 кг оғир чиқди 0 20:26Махачев Колби Ковингтоннинг таклифини қабул қилди: "Унинг ҳеч қандай имконияти йўқ!" 0 19:38Жон Маккарти UFC`дан четлатилиш сабабларини айтди 0 19:07Португалия президенти Роналдунинг кетиши ҳақида: "Мамлакатни бутун дунёга танитганинг учун ташаккур!" 0 18:36Тошкентда бўлиб турган Ислам Махачев Шавкат Раҳмонов ҳақида фикр билдирди 0 18:11Акбар Жўраев 2 та жаҳон рекордини янгилаб, тўрт карра Жаҳон чемпиони бўлди 0 18:05Chennai Open. Кудерметова биринчи ракеткага қарши уч сетлик учрашув ўтказди 0 17:34Сафонов, Головин ва Батраков Россия терма жамоасининг Ўзбекистонга қарши ўйин қайдномасига киритилди 0

03 апр 15:19
Янгиликлар

Бошқалар

Замонавий бешкураш федерацияси мутасаддилари масофадан туриб самарали иш олиб боришяпти + ФОТО

Замонавий бешкураш федерацияси раҳбарияти мамлакатимиз ҳукуматининг тавсияларини инобатга олган ҳолда, барча ходимларни мустақил равишда изоляция қилишга ва масофадан туриб ишлаш тартибига ўтишга қарор қилди.

Федерация ходимларининг зерикишга фурсати йўқ. Чунки улар ҳар куни интернетда ишлашяпти ва ҳатто оила даврасига ҳам кўп вақт ажратишяпти.

Федерация раиси Баҳромжон Газиев ўз-ўзини яккалаш (самоизоляция) вақтини қандай ўтказаётгани ҳақида сўзлаб берди: «Мен ва оила аъзоларим ҳукуматимизнинг барча тавсияларига амал қилган ҳолда уйда қолишга қарор қилдик. Шундай бўлса-да, одатдаги иш режимида оилам учун ҳам кам вақт ажратаётган эдим. Энди фарзандларим ва рафиқам билан вақт ўтказаётганимдан хурсандман. Биз тушлик ва кечки овқатни бирга тайёрлаймиз, ўйинлар ўйнаймиз, ҳовлида спорт билан шуғулланяпмиз, фильмлар томоша қилиб, ўқиган китобларимизни муҳокама қиламиз. Aлбатта, иш ҳам кўп вақтни олади. Барча ишларимни масофавий тартибга ўтказиб олдим, ҳозирда федерация ишини онлайн кузатиб боряпман. Ишонаманки, биз бор имкониятлардан унумли фойдаланиб, Олимпиадага тайёргарлик босқичини кўнгилдагидек ўтказамиз. Мен барчани уйда қолишга чорлайман! Келинг, эпидемия барҳам топишига ҳисса қўшайлик.”

Федерация бош котиби Ксения Гулямова карантинни қандай ўтказаётгани ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди: «Биз тез ва муаммосиз масофадан ишлаш тартибига ўтдик. Миллий олимпия қўмитаси ва Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ушбу вазиятда тезкорлик билан муносабатда бўлиб, федерацияларга онлайн ишлаш имкониятини тақдим этишди. Спортчиларимизнинг кундалик машғулотларини куну тун кузатиб борамиз. Тренерлар билан биргаликда карантин бўйича ўқув режаси, шунингдек, Токио-2020 йўлланмаси доирасида декабрь ойигача спортчиларимиз иштирок этиши керак бўлган халқаро турнирлар режасини келишиб олдик. Биз, шунингдек, мавжуд вазиятдан келиб чиқиб, жамоа билан биргаликда федерациянинг 2020 йил учун янги иш режасини тузмоқдамиз.

Энди кўп вақтим ортиб қоляпти. Менинг 4 нафар фарзандим бор, кичиги икки ёшда. Овқат пишириш, фарзандларни тарбиялаш, уй юмушларини бажариш, дарсларни текширишга вақтим бор. Бунақа бўш вақтни фақат орзу қилардим.”

Федерация ходимлари ҳар бир Ўзбекистон фуқаросини уйда қолишга ва вақтларини фойдали ўтказишга чорлаб қолади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг