UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

30 июн 16:31
Янгиликлар

Спорт курашлари

Заурбек Сидаков фаолиятини якунлаши мумкинлиги, UFC'га ўтиш ва фуқаролигини ўзгартириш ҳақида гапирди

Эркин кураш бўйича Олимпиада ғолиби, уч карра Жаҳон чемпиони Заурбек Сидақов Париждаги Олимпиада ўйинларида иштирок эта олмайди.

ХОҚ спортчини нейтрал статусдагилар рўйхатига киритмаган. Жамоа етакчиларидан ҳеч бири бу рўйхатга киритилмаган – на икки карра Олимпия ўйинлари ғолиби Абдулрашид Садуллаев, на Заур Угуев.

"Мен Олимпиадага бормоқчиман, лекин рухсат беришмади. Бу мен ҳақимда эмас. Мен ўзим таслим бўлмайман, қандай қилиб орзуимдан воз кечишим мумкин?" дея суҳбатни бошлайди Сидаков.

Курашдаги фаолиятини давом эттириш ҳақида гапирар экан, у аллақачон бу ишни ташлаш ҳақида ўйлаётганини айтди.

"Агар вазият ўзгармаса, мен энди бу спорт турида ҳеч қандай истиқболни кўрмаяпман".

Шу билан бирга, спортчи келажакдаги режалари ҳақида ҳам батафсил гапирмаган.

"Ўзимни UFC'да синаб кўриш ҳақида ўйлаяпман, аммо ҳозирча аниқ маълумотлар йўқ".

Париждаги Олимпиадада Сидаков 74 кг вазн тоифасида иштирок этиши керак эди. Худди шу вазнда бошқа мамлакатлар шарафини ҳимоя қилаётган бир қанча осетин полвонлари – Таймураз Салказанов, Хетаг Цаболов ва Чермен Валиев Олимпия ўйинларида қатнашади. Сидаков ватандошлари учун мухлислик қилишини ва улар орасидан бирор ким олтин олишига умид қилишини таъкидлади. Сидаковнинг ўзи эса ҳозирча спорт фуқаролигини ўзгартиришни режалаштирмаяпти.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг