UZ

Сўнгги янгиликлар

19:56"Бировнинг нарсаси керак эмас, ўзимникини эса бермайман!" Пётр Ян Двалишвили билан трилогияга тайёргарликни якунлади 0 19:25Моуриньо: "Реал" таркиби мени тўлиқ қониқтиради" 0 18:54ММА ҳамжамиятининг Мэлотт - Бакли жангидаги нокаутга муносабати: "Капа олти метр нарига учиб кетди" 0 18:23Ўзбекистон 2027 йилги Жаҳон кубоклари учун иккита йўлланмага эга бўлди! 0 17:52UFC Fight Night 291 турнири нокаутлар бўйича Лига рекордини такрорлади 0 17:21Лионель Месси бугунги ўйинда қайд этган дублига муносабат билдирди 0 16:50Умар Кремлёв: "Боксчилар ҳеч нарсага муҳтож бўлмасликлари учун шароит қиламиз" 0 16:19RCC x Karate Combat: Хамзин Космони енгди, "Белаз" Дуглас Лимани бўғиб қўйди 0 15:48Бакли Мэлоттдан қабул қилиб олган бугунги нокаутли мағлубияти ҳақида гапирди 0 15:17Мареска АПЛ рекордини ўрнатди 0 14:46Бугун уч нафар боксчимиз Жаҳон чемпионатидаги иштирокини бошлайди 0 14:15Мадримовнинг вазнидаги Фундора WBC чемпионлик камарини ҳимоя қилди 0 13:44Жаҳон чемпионатида йўқотишсиз одимлаяпмиз. Беш нафар боксчимизнинг барида ғалаба! 0 13:13Бекхэм ФИФА президентлигига номзод бўлиши мумкин 0 12:42Полина Кудерметова Ningbo Open турнирининг асосий тўрига йўл олди 0

10 янв 07:42
Янгиликлар

Бокс/ММА

Исроил Мадримов ва Отабек Холматов иштирокидаги жанглар йилнинг энг яхшилари бўлиши мумкин

Нуфузли The Ring журнали бир нечта номинация бўйича 2024 йилнинг энг яхшиларини аниқламоқда.

Эътиборлиси, сўровномалардан ўзбекистонлик профессионал боксчилар иштирокидаги жанглар ҳам ўрин олди.

Жумладан, ярименгил вазн тоифасидаги Отабек Холматовнинг WBA камари йўлида америкалик Раймонд Фордга қарши ўтказган баҳси йилнинг энг яхши раунди (12) ва йилнинг энг яхши жанги номинациясида номзод сифатида киритилган.

Ёдингизда бўлса, ўша жангда Форд ҳамюртимизни 12-раунднинг сўнгги сонияларида техник нокаут эвазига мағлуб этганди. Алам қиладиган ҳолат шундаки, рефери томонидан жанг тўхтатилгунига қадар Холматов очколар ҳисобига кўра олдинда бўлганди.  

Бундан ташқари, супер яримўрта вазн тоифасидаги вакилимиз Исроил Мадримовнинг машҳур Теренс Кроуфордга қарши чемпионлик ҳимоя жанги йилнинг энг яхши оқшоми номинациясига киритилган.

Жангда Кроуфорд очколар ҳисобига кўра ғалаба қозонганди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг