09 апр 14:17
Янгиликлар
Шахмат

Афруза чемпионлик билан бирга Жаҳон кубогига йўлланма қўлга киритди
Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида ўтказилаётган шахмат бўйича Осиё чемпионатининг 3.4-ҳудудий босқичи ўз якунига етиб бормоқда.
Қувонарлиси, айни дақиқаларда ўтказилаётган сўнгги 9-тур учрашувида ҳамюртимиз Афруза Ҳамдамова ўзи учун етарли бўлган дуранг натижани қайд эта олди. У энг яқин таъқибчиси, қозоғистонлик Елназ Калиахмет билан муросага келди ва 7,5 очко тўплаган ҳолда мусобақа ғолибасига айланди.
Шу тариқа, ёшлар ўртасида икки карра жаҳон чемпиони бўлган Афруза Ҳамдамова шу йилнинг 5-29 июль кунлари Грузиянинг Батуми шаҳрида бўлиб ўтадиган FIDE Жаҳон Кубоги мусобақасига йўлланмани қўлга киритди. Ҳамюртимиз Қозоғистон турнирининг 9 турида 6 ғалаба ва 3 дуранг қайд этди. Бу билан у ўз рейтингини 17,6 баллга яхшилаб олди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар