UZ

Сўнгги янгиликлар

07:32Роналду "Ал Наcср"нинг "Нефтчи" устидан қозонилган ғалабасига муносабат билдирди 0 21:18Ал аш-Шайх “Канело” Ар-Риёдда жанг қилишга тайёрлигини маълум қилди 0 20:41Хорхе Масвидаль UFC’га қайтиш бўйича музокара олиб бормоқда 0 19:59Расман. Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тасдиқланди (ПОСТЕР) 0 18:26ЕЧЛнинг олти карра ғолиби Тошкентга келмади 0 17:55Сакен Бибосинов оғир жароҳат сабаб шифохонага ётқизилди 0 17:24Тошкентда илк бор стол тенниси бўйича Осиё чемпионати ўтказилади 0 16:53Ян Непомняшчий Синдаров - Гукеш ўйинига тахмин билдирди 0 16:22"Пахтакор" ва "Нефтчи"нинг Саудия Арабистони клублари билан ўзаро ҳисоб-китоби 0 15:51Ўзбекистон гимнастлари Роттердамдаги Жаҳон чемпионатида қатнашади 0 15:20Евлоев Волкановскига қарши жангда UFC`нинг ноёб рекордини ўрнатиши мумкин 0 14:49Ферстаппен Сингапур Гран-присида илк бор ғалаба қозонди 0 14:18Ўзбек клубларининг "Ал Насср" билан ўйинлардаги статистикаси қандай? 0 13:47Осиё ўйинларида ғалаба қозонган Жасурбек Жайсунов Париж Гран-присида ҳам шоҳсупага кўтарилди! 0 13:16Жон Жонс UFC`га қайтишни ҳали ҳам истисно этмаяпти 0

02 дек 08:26
Янгиликлар

Шахмат

London Chess Classic 2025. Нодирбек Абдусатторовда кетма-кет бешинчи ғалаба!

Буюк Британиянинг Лондон шаҳридаги Emirates Stadium мажмуасида шахмат бўйича London Chess Classic 2025 турнири бўлиб ўтмоқда.

Мукофот жамғармаси 50 000 фунт стерлингни ташкил этувчи ушбу нуфузли мусобақада дунёнинг кўзга кўринган 10 нафар шахматчиси қатори ёш гроссмейстеримиз Нодирбек Абдусатторов ҳам бош соврин учун кураш олиб боряпти. Биринчи турда британиялик гроссмейстер Гаваин Жонс билан дуранг ўйнаган ҳамюртимиз кетма-кет бешта ғалабага эришди. 

Абдусатторов иккинчи турда оқ доналарда АҚШ шарафини ҳимоя қилаётган ҳиндистонлик Мишра Абҳиманюни, учинчи турда қора доналарда Англия шарафини ҳимоя қилаётган россиялик гроссмейстер Никита Витюговни, тўртинчи турда 54 ёшли Буюк Британиялик чемпиони Майкл Адамсни, кеча бешинчи турда қора доналарда АҚШ чемпиони Сэм Шенклендни мағлубиятга учратди. 

Кетма-кет бешта ғалабадан кейин Абдусатторов турнир жадвалида 5,5 очко билан якка пешқадамликни мустаҳкамлаб олди. Турнирда биринчи рақам остида таснифланган франциялик Алиреза Фирузджа бу турда оқ доналарда америкалик Мишра Абҳиманю билан дуранг ўйнади. Фирузджа 4 очко билан соф иккинчи ўринни эгаллаб турибди.  Никита Витюгов, Николас Теодороу, Люк Макшейн, Павел Эльянов ҳисобида 3 очкодан бор. 

Энг яқин таъқибчисидан 1,5 очкога ўзиб кетган Абдусатторов бугун 7-турда оқ доналарда англиялик гроссмейстер Люк Макшейнга қарши баҳс олиб боради.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг