24 окт 20:22
Янгиликлар
Темиров Каванага, Ян Двалишвилига қарши, Волкановски эса Евлоев билан жанг қилади! UFC 333 турниридан ОНЛАЙН
Оқшомнинг асосий жанги ярим енгил вазн тоифасида ўтказилади ва унда австралиялик амалдаги чемпион Александр Волкановски россиялик даъвогар Мовсар Евлоевга қарши октагонга кўтарилади.
Турнирнинг co-main event жанги ҳам чемпионлик мақомида бўлади. Ўта енгил вазн тоифасида UFC чемпиони россиялик Пётр Ян ушбу камарнинг собиқ соҳиби Мераб Двалишвилидан ўз камарини ҳимоя қилади. Бу трилогия жанги бўлиб, ҳисоб ҳозирча 1:1 кўринишида бўлиб турибди. 2023 йилнинг март ойида Двалишвили, 2025 йилнинг декабрида эса Ян реваншда ғалаба қозонган эди.
Биз учун аҳамиятлиси, турнирнинг аҳамияти жиҳатидан учинчи муҳим жангида ҳамюртимиз Рамазон Темиров англиялик Лонэ Каванага қарши октагонга чиқади. Шунингдек, турнир кардидан Александр Волков - Ризван Куниев жанги ҳам ўрин олган бўлиб, россиялик оғир вазнлилар ўртасидаги ушбу тўқнашув кўпчиликда қизиқиш уйғотмоқда.
Ушбу саҳифа орқали турнирда қайд этилаётган натижалардан онлайн равишда бохабар бўлиб боришингиз мумкин.
UFC 333 турнирининг тўлиқ карди:
Ярим енгил вазн: Александр Волкановски (чемпион) – Мовсар Евлоев (№ 1)
Ўта енгил вазн: Пётр Ян (чемпион) – Мераб Двалишвили (№ 1)
Энг енгил вазн: Лонэ Кавана (№ 6) – Рамазан Темиров (№ 10)
Оғир вазн: Александр Волков (№ 2) – Ризван Куниев (№ 7)
Ярим енгил вазн: Аарон Пико (№ 11) – Лосен Кейта
Прелим кард:
Ярим оғир вазн: Азамат Мурзаканов (№ 7) – Доминик Рейес (№ 8)
Ярим оғир вазн: Никита Крилов (№ 15) – Абдул-Рахман Яҳёев
Ўрта вазн: Абусупьян Магомедов (№ 12) – Кэмерон Роустон LIVE
Енгил вазн тоифаси: Грант Доусон – Нурулло Алиев, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);
Ўта енгил вазн: Колби Тикнесс – Асаф Чопуров, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);
Ўрта вазн: Абубакар Вагаев – Жейкоб Малкун, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);
Ярим енгил вазн: Болажи Оки – Даниэль Сантос, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан);
Енгил вазн: Коди Стил – Ноа Гюньон, (1-раундда КО-ТКО);
Аёллар минимал вазн: Ясмин Лусиндо – Николь Кальяри, (Ҳакамларнинг якдил қарори билан).
Фикрлар