UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

29 апр 05:57
Янгиликлар

Бокс/ММА

Шоҳжаҳон Эргашев 13-жангини ўтказди

Ҳозиргина профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев АҚШда навбатдаги жангини ўтказди.

Енгилмас чарм қўлқоп устамиз АҚШнинг Бруклин шаҳарчасида шу кунгача вакант бўлиб турган WBA International чемпионлик камари учун рингга кўтарилди. Бугунги жангда Эргашевга хитойлик Ванг Жимин рақиблик қилди.

Ўн раундга мўлжалланган жанг ғолиби очколар ҳисобига кўра аниқланди. Барча раундларни яққол устунлик билан ўтказган ҳамюртимиз рақибини таслим этди. Ҳакамлар 100:90, 99:91, 100:90 ҳисобидаги ғалабани Шоҳжаҳонга тақдим этишди. Боксчимиз WBA International чемпионлик камари соҳибига айланди.

Маълумот учун, хитойлик боксчи профессионал фаолияти давомида бугунгиси билан қўшиб ҳисоблаганда 13та жанг ўтказиб, уларнинг 10тасида ғалаба қозонган. Бугун у учинчи мағлубиятини қабул қилиб олди. Эргашев эса 13та жанг ўтказиб, уларнинг барчасида рақибларини таслим этган. Ҳисобида 12та нокаут. Ҳамюртимиз илк бор жангини тўлиқ ўтказди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
29 апр 15:54:18
Bavarist
zur jang bulmadi. Xar xil qiliq kursatish shartmas, xurmat qilishni ham bilish kerak
   
29 апр 14:18:31
tohir
raqiblarni hurmat qilish kerak ukam
   
29 апр 10:38:49
Ilhom
Shoxjaxon 63.5
   
29 апр 09:02:24
Bek
Аввало ғалаба муборак бўлсин. Лекин жангни кўриб чиққан бўлсаларинг Шохжахонни ҳаракатлари жуда ижобий таассурот қолдирмади. Чунки Шохжахоннинг муқаддам ўтказган жангларидаги шиддат кўринмади ва рақибга нисбатан беписанд муносабатта бўлиши, химояланишдаги оддий хатолар ҳамда ўзини тутиши унчалик чиройли чиқмади. Шохжахондаги шиддатнинг йўқолиб қолишига балки жангдан аввалки вазн хайдаш билан боғлиқ муаммолар сабаб бўлган бўлиши мумкин. Аммо чиройли, шиддатли бокс кўрсатиш билан бирга рақибларига нисбатан озгина ҳурмат сақласа фойдадан холи бўлмас эди. Кейинги жангларида хатолардан тўғри хулоса чиқариб тез орада ҳақиқий чемпионликни расмийлаштиришига тилакдошмиз.
   
29 апр 08:52:03
Ilhom
Shaxram bu vaznda emas Saxram 66kgda jang qilyapti
Shoxjaxon 65.5 kg
   
29 апр 08:27:54
я узбек
Kòrasizlar hali SHAHRAM bu vazinda N1 boladi.SHAHRAM tògri aytgandi Shoxjaxoni raqiblari kuchli emas.
   
29 апр 06:05:50
zohiriddin
Хаммага омад
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг