UZ

Сўнгги янгиликлар

19:58Никита Белозерцев Анқара Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 19:27Лапорта: “Бу йил "Барселона" йили бўлиши керак” 0 18:56Жон Жонс октагонга қайтиш имкониятини инкор этмади 0 18:25Умар Нурмагомедов Абу-Дабидаги ҳодисага илк бор изоҳ берди 0 17:54Баҳодир Жалолов америкалик собиқ рақиби Ричард Торрес билан учрашди (ФОТО) 0 17:23Шон О’Мэллининг RAF лигасидаги дебют жанги белгиланди 0 16:52Почеттино "Манчестер Юнайтед"нинг 100 йиллик антирекордини такрорлади 0 16:21Нодирбек Абдусатторов: "Натижа қандай бўлмасин, партияга келиб ўйнаш керак!" 0 15:50Формула-1. Макс Ферстаппен — Лас-Вегас Гран-приси ғолиби! 0 15:19Швеция россиялик спортчиларга виза бермайди 0 14:48Диего Симеоне Ла Лигада Луис Арагонеснинг тарихий мураббийлик рекордини янгилади 0 14:17Қозоғистон билан бирга Ҳиндистон ҳам UFC турнирига илк бор мезбонлик қилиши мумкин 0 13:46Ўзбекистон елканли спорт федерацияси World Sailing’нинг тўлақонли аъзосига айланди 0 13:13Асу Алмабаев мағлубиятдан кейин: "Ғолиб бўлдим, деб ўйлагандим" 0 12:42U-17 Жаҳон чемпионати. Бугун ўсмирларимиз Ямайкага қарши баҳс олиб боради 0

09 окт 13:08
Янгиликлар

Футбол

"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди

Португалиялик ҳужумчи Криштиану Роналдунинг онаси Долореш Авейру миллий жамоа учун катта хизмат қилган ўғлига мамлакатда бўлаётган муносабатдан норози эканини айтди.

41 ёшли Роналду бош мураббий Жорже Жезушнинг матбуот анжуманидан сўнг миллий жамоа ихтиёрини тарк этди. Мураббий футболчига асосий таркибдан жой кафолатланмаганини айтганди. Ҳужумчи 27 сентябрь куни Миллатлар Лигаси доирасида Норвегияга қарши кечган баҳсда (2:1) майдонга тушмади. Усиз португалияликлар кейинроқ данияликларни 4:2 ҳисобида мағлуб этишди ва яна норвегияликлар устидан ғалаба қозонишди (2:1). “O Jogo” нашри Роналду терма жамоадаги фаолиятини якунлашга қарор қилгани ҳақида хабар тарқатганди, бироқ сешанба куни форвард ҳозирча буни режалаштирмаётганини маълум қилди.

"Кўнглим оғримоқда. Бу ҳақиқий шок бўлди. Ўғлим катта дарвозадан бош кўтариб кетиши мумкин эди, бироқ у орқа эшикдан чиқиб кетишга мажбур бўлди. Аммо ҳаммаси жойида, буни Худонинг ўзи кўриб турибди.

Мен йиғладим. Ҳиссиётларни чиқариб олиш баъзан фойдали. Энди олдинга интилиш керак. У ҳар доим Португалиянинг қаҳрамони бўлиб келган. Уни етарлича қадрлашмаяпти", – деди Долореш Авейру.

"Олтин тўп"нинг беш карра соҳиби бўлган Роналду Португалия терма жамоаси сафида Европа чемпиони ва Миллатлар лигасининг икки карра ғолиби ҳисобланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг