09 окт 19:05
Янгиликлар
Бокс/ММА
Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр
Ўзбекистонлик ММА устаси Фурқатбек Ёқубов Россия вакили Рамазан Гаирбековни реванш жангига кўндириш учун ҳатто ўз гонораридан воз кечишга тайёр эканини маълум қилди.
Ёқубовнинг айтишича, у Гаирбеков реванш учун каттароқ маблағ талаб қилишини тушунади.
"Гаирбеков реванш учун каттароқ маблағ талаб қилишини биламан. Уни тушунса бўлади, охир-оқибат у чемпион", — дейди Ёқубов.
Унинг сўзларига кўра, агар ўз гонорарини ҳам Рамазанга берса, рақибининг оладиган пули икки баравар ошиши мумкин.

"Агар ўз гонораримни унга берадиган бўлсам, пули икки баравар кўпаяди ва шундан кейин у бу таклифни рад этмаса керак, деб ўйлайман", — дея реванш ҳақидаги фикрини билдирган Ёқубов.
Фурқатбек 26 сентябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган Mangu 5 турнирининг марказий жангида россиялик Рамазан Гаирбековга мағлуб бўлиб, чемпионлик камарини қўлга киритиш имконидан маҳрум бўлганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар