UZ

Сўнгги янгиликлар

19:02Царукян Топуриянинг эҳтимолий кейинги рақибини айтди 0 18:33Жозе Моуриньо Мадриднинг "Реал" клубидаги бош миссияси ҳақида гапириб берди 0 17:27Промоутер Жошуа қандай ҳолатда Фьюрига қарши жангдан воз кечишини айтди 0 16:52Россиялик теннисчи Ўзбекистон номидан ўйнаш таклифини олган 0 15:33Нурсултон Рўзибоев ва Достон Бозоров Арман Царукян билан овга чиқди (ФОТО) 0 14:10"Атлетико" Альваресни бир шарт билан сотишга тайёр 0 13:35Перейра — Хокит жанги жараёнда — инсайдер 0 12:58Муҳайё Нарзиллоева жаҳон чемпионатининг кумуш медалини қўлга киритди 0 12:06Octagon 91: Суҳроббек Атажанов титул жангида қатнашмайди 0 11:32Жасур Яхшибоев салкам 3 йил деганда Суперлигада гол урди 0 10:50Махачев Гэррига қарши жангдан сўнг дисквалификация олди 0 10:09Таэквондочиларимиз "World Taekwondo Presidentʼs Cup" турнирини 9 та медал билан якунлашди 0 09:43UFC Noche турнирининг асосий жангида ўзгариш бўлди 0 09:16“Икки марта ўлимдан қолганман”. Германия терма жамоаси ҳужумчиси соғлиғидаги муаммолар ҳақида гапирди 0 08:44Валентина Шевченконинг қачон октагонга қайтиши маълум! 0

02 мар 07:35
Янгиликлар

Бокс/ММА

«1:6». Қозоқ матбуоти «Странжа»да боксчиларимиздан учралган мағлубиятларни шундай изоҳлади

Теглар :  Странжа
Қозоғистон матбуоти ўз боксчиларининг «Странжа»даги иштирокини сарҳисоб қилди.

Қозоғистоннинг spоrts.kz интернет нашри ўз боксчиларининг «Странжа» турниридаги иштирокини сарҳисоб қилди.

«Келинг, фақат азалий рақибимиз – Ўзбекистон билан солиштирсак, уларда 8 нафар иштирокчи ва 7 та совринли ўрин. Шундан 6 нафари чемпион, яна бири учинчи ўринни эгаллаган», - дейилади манбада.

Қўшни мамлакатдаги ҳамкасбларимиз ўз вакилларининг қайси ўзбек боксчиларидан мағлуб бўлганини бирма-бир ёзиб «Қозоғистон - Ўзбекистон - 1:6», - дея изоҳ берди.

«Кўриниб турибдики, Париж Олимпиадасигача вақт кўп, хулоса чиқариш учун ҳали етарлича вақт бор. Аммо, Ўзбекистонда бу Ўйинларнинг бокс турнирига ҳозирданоқ мақсадли тайёргарлик кўрилаётганга ўхшайди. Эҳтимол, улар тўғри иш қиляптилар: ахир, Олимпиадага икки йил қолди. Олимпиада мукофотлари учун даъволаримизни тақдим этиш вақти келганида, ортга қарашга вақтимиз бўлмайди...

Лекин биринчи навбатда, биз ҳали ҳам Олимпиада йўлланмаларини қўлга киритишимиз керак. Эй Худо, лицензион турнирларда ўзбеклар бизга тўсқинлик қилмасин», - дея якунланади мақола.

Рейтинг: +7   

Фикрлар

   
02 мар 08:30:05
Адекват
Бизни журналистларни хам дадиллашганидан хурсандмиз, бардавом булсин!!!!!
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг