UZ

Сўнгги янгиликлар

19:31Гусков билан қиёфадош "шерюрак" Смит фаолиятини якунлади 0 19:10Санчонинг "Челси"даги тақдири маълум бўлди 0 18:49Конор Макгрегор эгалик қилувчи BKFC муздаги жанглар — Ice Wars лойиҳасини эълон қилди 0 18:25Конкурчи Бекзод Қурбонов Жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди 0 18:01Холмурод Нурматов илк бор ACA рейтингига киритилди 0 17:39Арне Слот дебют мавсумидаёқ "Ливерпуль" билан АПЛни ютди. Яна кимлар бундай натижага эришган? 0 17:17"Буни 19 июль куни кўради". Дюбуа Усик билан реванш анонсига муносабат билдирди 0 16:53Хоккей бўйича Қирғизистон терма жамоаси Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлиб, иккинчи дивизионга йўл олди 0 16:24Усик – Дюбуа жанги ғолиби кимга тўқнаш келишини айтилди 0 16:01Тарихий ютуқ: Арне Слот Англия чемпионатида ғолиб чиққан биринчи нидерландиялик мураббий бўлди 0 15:39World Boxing катталар ўртасидаги илк Жаҳон чемпионати саналари ва манзилини эълон қилди (ВИДЕО) 0 15:18Дзюдо. Ўзбекистон аралаш жамоавий баҳсларида Осиё чемпионати кумуш медалига эга чиқди 0 14:52Усик: "Имконият учун раҳмат, Дюбуа. Энди ўз камаримни қайтариб оламан" 0 14:24U-20 Осиё Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди: Ўзбекистон Иордания ва Баҳрайн билан бир гуруҳда 0 14:01Ўз вақтида Муроджон Аҳмадалиевни мағлуб этган Марлон Тапалес навбатдаги жангини ўтказди 0

17 мар 11:54
Янгиликлар

Теннис

17 ёшли Мирра Андреева BNP Paribas Open чемпиони!

АҚШнинг Индиан-Уэллс шаҳри мезбонлик қилган теннис бўйича WTA 1000 тоифасига кирувчи нуфузли турнир якунига етди.

Ҳал қилувчи финал учрашувида WTA рейтингида 11-поғонани банд этган Мирра Андреева дунёнинг биринчи ракеткаси беларуслик Арина Соболенкога қарши кортга чиқди. Икки соату олти дақиқа давом этган баҳсда 17 ёшли россиялик иқтидор эгаси иродали ғалабага эришди - 2/6, 6/4, 6/3.

Теннисчиларнинг ўзаро учрашувларида ҳам Арина олдинда бормоқда - 4:2. Андреева 6, Соболенко 1 та эйс зарбасини амалга оширган. Қўшхатолар ва брейклар бўйича ҳам устунлик мос равишда 2 га 1 ҳамда 4 га 3 кўринишида Мирра фойдасига бўлди. 

Шу тариқа, Мирра Андреева кетма-кет иккинчи бор WTA 1000 тоифасига кирувчи турнир чемпионига айланди. У февраль ойида Дубай турнирида ҳам бош совринга эга чиққанди. 17 ёшли Андреева Мартина Хингис (1998) ва Серена Уильямс (1999)дан кейинги энг ёш BNP Paribas Open чемпиони бўлди.

Индиан-Уэллсдаги муваффақиятли иштирок унга 1000 рейтинг очкоси ҳамда 1 миллион 127 минг 500 АҚШ доллари миқдорида мукофот пулини келтирди. Соболенко эса 650 очко ҳамда 599,625 доллар ишлаб олди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг