UZ

Сўнгги янгиликлар

10:58Амирхон Алихўжаев ҳам Mangu 3'да жанг қилади. Рақиб эълон қилинди 0 10:36Анвар Анваров "Бриллиант Лига"нинг иккинчи босқичида қандай натижа кўрсатди? 0 10:13"Шунчаки сизларни зериктиргим келмади". Александр Усик Верхувен билан жанг ҳақида гапирди 0 09:48Ўзбекистон кубоги. Бугун яна 4 та баҳс бўлиб ўтади 0 09:24Хамзат Чимаев Стрикленддан реванш сўрамоқда 0 08:59Ажойиб! Камилла Раҳимова дунёнинг 32-ракеткасини енгиб, "Ролан Гаррос" иккинчи даврасига йўл олди 0 08:34Жаҳонгир Расулов RCC Гран-приси финалига йўл олди 0 08:07Ўзбекистон МТЖ АҚШга жўнаб кетди (ФОТО) 0 19:04Расман! Асламжон Ортиқов ҳам ONE FC чемпионлиги учун жанг қилади! 0 18:40Фомин Молдова Челленжерининг асосий тўрига йўл олди 0 18:16Шаҳрам Ғиёсов Тошкентга қайтиб келди (ВИДЕО) 0 17:51Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган 29 та жамоа маълум 0 17:23Камилла Раҳимова ҳамда "Ролан Гаррос-2026": Ўзбекистон тенниси учун янги саҳифа 0 16:59"Ҳумо" Ўзбекистон очиқ чемпионати ғолибига айланди 0 16:32Шоҳжаҳон Эргашев: "Шаҳрамнинг жангини кўриб, шуни тушундим-ки..." 0

29 дек 07:49
Янгиликлар

Шахмат

18 ёшли Мурзин рапид бўйича жаҳон чемпиони! Жавоҳир Топ-6`га кирган жаҳон чемпионатида шахматчиларимиз қандай натижа қайд этишди?

Шу кунларда АҚШнинг Нью-Йорк шаҳрида шахматнинг рапид ва блиц йўналишлари бўйича Жаҳон чемпионати давом этмоқда.

Дунё биринчилигининг учинчи куни рапид бўйича сўнгги 3 та тур партиялари ўйналди. Жаҳоннинг кўзга кўринган шахматчилари қатори Ўзбекистон терма жамоасининг етакчи гроссмейстерлари ҳам совринли ўринлар учун баҳс олиб боришди. Блиц ва рапид бўйича амалдаги жаҳон чемпиони Магнус Карлсен 8-турдан кейин мусобақани тарк этганди. Шу боис, ҳар икки йўналишда ҳам янги чемпион аниқланар эди.

Кутилмаганда рапид баҳсларида 18 ёшли Володар Мурзин (2588) номдор рақибларини ортда қолдириб, жаҳон чемпионига айланди. FIDE байроғи остида ҳаракат қилаётган россиялик иқтидор эгаси 13 имкониятдан 10 очко жамғариб, чемпионлик шоҳсупасига кўтарилди. Рапид баҳсларида 59-рақам остида таснифланган Мурзин сўнгги 13-турда арманистонлик Карен Григорян билан муросага келди ва бу натижа унинг жаҳон чемпионлиги учун етарли бўлди.  

Эътиборлиси, уччала совринли ўрин ҳам россиялик шахматчиларга насиб этди. Александр Гришук (2675) 9,5 очко билан иккинчи ўринни эгаллаган бўлса, шунча очкога эга Ян Непомняший (2758) қўшимча кўрсаткичларга кўра кучли учликка якун ясаб берди. 

Олти нафар иштирокчи 9 очкодан жамғарди. Улар орасида Жавоҳир Синдаров (2655) ҳам бор. Ҳамюртимиз 11-турда Николас Теодороу билан муросага келди, 12-турда Андрей Волокитинни, сўнгги 13-турда рейтингда ўзидан анча юқорида бораётган польшалик таниқли гроссмейстер Ян-Криштоф Дудани мағлубиятга учратди. Жавоҳирнинг совринли ўринлардан бирини эгаллаши учун ярим очко етмай қолди. Ян Непомняший билан ўзаро учрашувдаги мағлубият унга панд бериб қўйди.  

Совринли ўринлар учун даъвогарлар қаторида эътироф этилган Нодирбек Абдусатторов (2740) рапид бўйича жаҳон чемпионатини кўнгилдагидек ўтказа олмади. У сўнгги кунги 3 та партиядан 2 тасида мағлубият қайд этиб, Топ-10`таликдан чиқиб кетди. Нодирбек 13 имкониятдан 8 очко тўплаб, қўшимча кўрсаткичларга кўра 28-ўрин билан чекланди. Абдусатторов рапид баҳсларида 9-рақам остида таснифланган эди. 

Қолган шахматчиларимиз эгаллаган якуний ўринларига тўхталадиган бўлсак, Жаҳонгир Воҳидов 7,5 очко билан қўшимча кўрсаткичларга кўра 48, Муҳиддин Мадаминов 7 очко билан 86, Шамсиддин Воҳидов эса 5,5 очко билан 131-ўрин билан кифояланди. 

Маълумот учун, эртадан блиц, яъни тезкор шахмат бўйича жаҳон чемпионати бошланади.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг