17 авг 07:30
Янгиликлар
Бокс/ММА

20 ёшли Мозес Итаума Диллиан Уайтни биринчи раунддаёқ нокаут қилди
20 ёшли енгилмас британиялик боксчи, супероғир вазн тоифасида WBO Inter-Continental ва WBA International камарлари соҳиби Мозес Итаума Ар-Риёддаги бокс оқшомида собиқ жаҳон чемпиони Диллиан Уайтга қарши рингга кўтарилди.
Ушбу жанг 1-раунддаёқ Итауманинг нокаутли ғалабаси билан якунланди.
Эслатиб ўтамиз, Итаума профессионал фаолиятини 2023 йил январь ойида бошлаган. Ҳозирга қадар у 13 ғалабага эришган, шуларнинг 11 таси муддатидан олдин қайд этилган.
Бундан ташқари, 2024 йилда Итаума нуфузли The Ring журнали томонидан "Йил проспекти" деб тан олинган. У ёшлар ва ўсмирлар ўртасида Европа чемпионатида уч маротаба ғолиб бўлган.
Аввалроқ, Турки аш Шайҳ Усикка қарши айнан Итаума тўқнаш келиши мумкинлиги ҳақида гапирганди.
Ҳавола :
Манба : Championat.com
Фикрлар