15 дек 01:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Шоҳжаҳон Эргашев учун 18 сония етарли бўлди
Ҳозиргина профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев Россиянинг Краснодар шаҳрида фаолиятидаги навбатдаги жангини ўтказди.
Нокаутчи номини олган ҳамюртимизга аргентиналик Назарено Гастон Руиз рақиблик қилди. Аслида Эргашев угандалик Бадру Лусамбия билан жанг ўтказиши керак эди. Лекин жангга уч кун қолганида Бадрунинг Краснодарга кела олмаслиги маълум бўлди.
Ўн раундга мўлжалланган жанг муддатидан анча аввал якунланди. Биринчи раунднинг учинчи сониясидаёқ Шоҳжаҳон рақибини нокдаун ҳолатига тушириб қўйди. Рефери ҳисобни очди. Руиз бир амаллаб ўрнидан туриб олди. Лекин ўтказиб юборилган зарбадан сўнг нокаутга учради. Бу пайтда жангнинг 18-сонияси ўтиб бораётганди.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар
Qachon seryozni raqib bilan tusharkan 8raundmas 12 raundli saviya jihattdan balandroq bokschilar bilan chempionlik kamarni qachon qolga kiritarkan
Bu oldi qochti bokschilar bilan tushib yurishdan foyda yoqku.