13 ноя 12:39
Янгиликлар
Бокс/ММА
Осиё чемпионати. Боксчимиз чорак финал йўлланмасини қўлга киритди + ФОТО
Мўғулистон пойтахти Улан-Батор шаҳрида бокс бўйича ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионатининг навбатдаги кун жанглари бошланди.
Бугун ўзбекистонлик боксчилар ичида биринчилардан бўлиб -56 кг вазнли Хуршидбек Расулжонов рингга кўтарилди. У нимчорак финал доирасида ироқлик Ҳуссейн Абдулҳадига қарши жанг қилди ва рақибини 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.
Бугун кун давомида яна беш нафар боксчимиз ярим финал йўлланмаси учун жанг қилади.
Суратлар муаллифи - Азиз Тўхтамуродов, ўз мухбиримиз
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар