08 фев 14:29
Янгиликлар
Футбол
Равшан Эрматов янги лавозимда иш бошлайди
Ўзбекистон футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти янги лавозимда иш бошлайди.
www.olamsport.com сайтига маълум бўлишича, Равшан Эрматов бугун Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланади.
Аввалроқ, ушбу лавозимда фаолият олиб борган Ойбек Касимов Миллий олимпия қўмитаси биринчи вице-президенти сифатида иш бошлаши мумкинлиги ҳақида хабар қилгандик.
Равшан Эрматов кейинчалик ЎФАда ҳам фаолият олиб бориш-бормаслиги ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар