10 авг 09:18
Янгиликлар
Бокс/ММА
Пётр Ян - Мераб Двалишвили трилогияси Абу-Дабида ўтказилади
Россия ва грузиялик аралаш яккакураш усталари ўртасидаги учинчи жангнинг ўтказилиши бўйича келишувга эришилди.
Бу ҳақда вазиятга яқин манбалар хабар бермоқда. UFC`нинг ўта енгил вазн тоифасидаги чемпиони Пётр Ян 24 октябрь куни Абу-Даби шаҳрида бўлиб ўтадиган UFC 333 турнирининг асосий жангида ушбу камарнинг собиқ эгаси Мераб Двалишвилига қарши октагонга чиқади. Бу трилогия мақомидаги жанг бўлади. Жангчиларда биттадан ғалаба бор.
Пётр аралаш яккакурашлар (ММА) бўйича профессионал фаолиятини 2014 йилда бошлаган. Россиялик жангчининг ҳисобида 20 та ғалаба (шундан саккизтаси муддатидан олдин) ва 5 та мағлубият бор. Ҳозирча трилогия UFC томонидан расман тасдиқланмади.

Ҳавола :
Манба : fighttime
Фикрлар