UZ

Сўнгги янгиликлар

19:21Пойтахтимизда IBA Nomad турнири ўтказилади (ПОСТЕР) 0 18:54"Андижон" футболчиси РПЛга йўл олмоқда 0 18:33Lausanne Grand Slam. Самариддин ва Сўғдиёна финал блокида бронза медали учун татамига чиқади 0 17:52Тошкент Осиё Паралимпия қўмитаси Бош ассамблеясига мезбонлик қилади 0 17:09Стол тенниси бўйича терма жамоамизнинг Осиё ўйинлари учун таркиби эълон қилинди 0 16:30Тьерри Анри УЕФА президенти мукофотига сазовор бўлди 0 15:56Акбар Исломбоевнинг жанги co main event мақомида ўтади 0 15:03Мария Тимофеева US Open туфайли Монтеррей турниридаги иштирокини якунлади 0 14:33Нурмагомедов ўз вазнида! UFC Shanghai турнирининг вазн ўлчаш маросими ўтказилди (барча натижалар) 0 14:00УЕФА Инфантинога қарши жиноий иш қўзғатишга тайёрланмоқда 0 13:18Хитой 2027 йилги «Формула-1» мавсумини очиб бериши мумкин 0 12:30Жалгас Жумагулов Ўзбекистонда жанг қилади 0 11:53Волкановски UFC 333 олдидан Евлоевни огоҳлантирди 0 11:01Озарбайжон Президенти "Сабаҳ"га катта миқдорда пул ажратди 0 10:22Бивол ва Смит чемпионлик жанги санаси ҳамда жойини келишиб олди 0

26 июл 07:19
Янгиликлар

Бокс/ММА

42 ёшли Вердум UFCдаги сўнгги жангида Густафссонни 150 сонияда мағлуб этди + ФОТО

Хабар берганимиздек, айни дақиқаларда Абу-Дабидаги "Жанглар ороли"да UFC Fight Island 3 турнири бўлиб ўтмоқда.

Асосий карднинг яна бир қизиқарли жанги оғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда собиқ UFC чемпиони Фабрисио Вердум швециялик Александр Густафссонга қарши октагонга кўтарилди. Бу 42 ёшли Вердумнинг UFC билан шартномадаги сўнгги жанги эди. У бундан аввалги иккита жангида мағлубият аламини тотиб кўрганди.

Жанг бироз кутилмаганда муддатидан анча аввал якунланди. Александрни тейкдаун ҳолатига тушира олган бразилиялик фахрий жангчи оғритиш усули эвазига ғалаба қозонди. Чап қўлини Фабрисиога бериб қўйган Густафссон таслим бўлишдан ўзга чора топа олмади. Жанг бошланганидан роппа-роса икки ярим дақиқа ўтиб тўхтатилди. 

Таққослаш учун, жангга қадар Густафссон UFC рейтингида 7-ўринни эгаллаб турган бўлса, Вердум 14-поғонадан жой олган эди. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг