01 апр 17:02
Янгиликлар
Теннис
44 ёшли Рохан Бопанна рекорд ўрнатди
Майами "Мастерс"нинг жуфтликлар турнирида чемпион бўлган Рохан Бопанна ўзига хос рекорд соҳибига айланди.
Ҳиндистонлик тажрибали теннисчи Мэттью Эбден билан биргаликда "Мастерс" турнири бош совринига эга чиқди. Унгача ҳеч ким 44 ёшида "Мастерс" сериясига кирувчи турнирлар тарихида чемпион бўлмаган эди.
Рохан ва Мэттью финал баҳсида Иван Додиг ҳамда Остин Крайчек жуфтлигидан устун келган - 6/7(3), 6/3, 10:6. Бу Бопанна учун "Мастерс"даги олтинчи, фаолиятидаги 26-соврин бўлди. У бугун эълон қилинган жуфтлик рейтингида яна карвонбошига айланиб олди.
Ҳавола :
Манба : gotennis
Фикрлар