UZ

Сўнгги янгиликлар

18:22Теренс Кроуфорд Канело — Мбилли жанги учун тахмин билдирди 0 18:01"Мушукчалар". Илия Топурия Макгрегор — Холлоуэй жанги учун тахмин билдирди 0 17:40Ислам Махачев UFC 6 ўйинидаги образи дизайнига ҳазиломуз муносабат билдирди (+ФОТО) 0 17:19"Олтин авлод" шиддати: Болгария 1994 йилги мундиалда қандай қилиб дунёни лол қолдирган эди? 0 16:58"Менда бокс юзига айланиш учун барча имконият бор" - Гарсия 0 16:37Ғиёсов – Кэттерол жанги: Шаҳрамнинг чемпионлик синови ёки Британия мактабининг навбатдаги имтиҳони? (Мутолаа учун) 0 16:16Ҳумоюн Султонов Австрия турнири вице-чемпиони 0 15:55Бруну Фернандеш — АПЛда мавсумнинг энг яхши ўйинчиси 0 15:34Илия Топурия қандай ҳолатда Макгрегор билан жанг қилишини айтди 0 15:13Озода Собиржонова Осиё чемпиони! Ҳисобимиздаги медаллар сони 8 тага етди 0 14:52"Мен тайёрман, очкўз бақалоқ" - Александр Усик Фьюри билан трилогия ҳақида гапирди 0 14:31А Сериянинг иккита клуби Салоҳга даъвогарлик қилмоқда 0 14:10Бугун Шаҳрам Ғиёсов Мисрда жанг қилади (жанг вақти + трансляция) 0 13:49Теренс Кроуфорд: "Рингда исботлайдиган ҳеч нарсам қолмади" 0 13:28Ган Перейранинг кўзларини эҳтиёт қилмоқчи эмас: "Бу ММА!" 0

18 авг 07:22
Янгиликлар

Бокс/ММА, Триатлон

Отабек Умаров иштирокидаги ММА ассоциацияси йиғилиши ҳақида батафсил + ФОТО

Аввал хабар берганимиздек, Отабек Умаров Ўзбекистон ММА ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон триатлон федерацияси раҳбари лавозимидан кетган эди.

Отабек Умаров 14 август куни асосий иш фаолиятига кўпроқ эътибор қаратиш мақсадида ушбу лавозимларни тарк этганди. Унинг ўрнига Триатлон федерациясига Хавфсизлик кенгаши котиби Виктор Маҳмудов, MMA ассоциациясига эса Мудофаа вазири Баҳодир Қурбонов раис этиб сайланган эди.

Шундан сўнг ижтимоий тармоқларда бир неча нафар аралаш жанг санъати усталарининг видеомурожаати тарқалди. Унда спортчилар Отабек Умаровдан ассоциация раҳбарлигини тарк этмасликни сўрашган эди. 

Шу муносабат билан кеча Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Отабек Умаров, MMA ассоциациясининг янги президенти Баҳодир Қурбонов, спортчилар, мураббийлар иштирок этди. 

Учрашувда Отабек Умаров 14 августдаги интервьюсида ҳам таъкидлаб ўтганидек, Ўзбекистонда MMA спорти ривожини ва ассоциация фаолиятини қўллаб-қувватлашда давом этишини айтиб, жамоа ўз олдига қўйган мақсадларига Баҳодир Қурбонов раҳбарлигида эриша олишига ишонч билдирган.

Хабар қилинишича, MMA ассоциацияси раҳбариятида ўзгариш рўй бермаган – биринчи вице-президент сифатида Шерзод Ташматов, вице-президент лавозимида Мурод Хонтўраев, ижрочи директор сифатида Зафар Қаҳрамонов фаолият олиб боради.

Рейтинг: -1   

Фикрлар

   
17 авг 18:37:25
WORKOUT
Hamma gap pulda
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг