UZ

Сўнгги янгиликлар

16:48Стрикленд UFC’даги адолатсизликка ишора қилиб, боксга ўтиш ҳақида ўйлаётганини айтди 0 16:17"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади" 0 15:46Хайме Мунгияга Ўзбекистонда жанг ўтказиш таклиф қилинди 0 15:15Пётр Ян қандай ҳолатда ярим енгил вазнда UFC камари учун жанг қилишини айтди 0 14:44Осиё ўйинларида иккинчи бўлган таэквондо терма жамоамиз Париж Гран-присида қатнашади 0 14:13Лионель Месси афсонавий клубнинг фахрий аъзосига айланди 0 13:42"Бу сафар ақл билан ҳаракат қиламан". Двалишвили — Пётр Янга қарши бўлажак жанг ҳақида гапирди 0 13:11"Ислам фаолиятидаги энг осон жанг бўлади". Собиқ чемпион Махачевнинг эҳтимолий жанги ҳақида гапирди 0 12:40Хайме Мунгия жамоаси мажбурий даъвогар Бектемир Мелиқўзиевга пул таклиф қиляпти 0 12:09"Трактор" бош мураббийи Ҳамробековга Ўмонга боришни маслаҳат берди 0 11:38Дмитрий Биволнинг навбатдаги жанги тафсилотлари очиқланди 0 11:07Шавкат Раҳмонов Майкл Моралес билан жанг қилишга тайёр 0 10:36Бугун Жаҳон чемпионатида тўрт нафар дзюдочимизнинг иштирокига гувоҳ бўламиз 0 10:05"Хоразм" "Нефтчи" билан ўйинда тарихий натижа қайд этди 0 09:34Қудратилло Абдуқаҳҳоров Австралияда камар учун жанг қилади 0

08 окт 16:17
Янгиликлар

Футбол

"Радник" бош мураббийи: "Шукуровнинг трансфери клубимиз даражаси ўсганини кўрсатади"

Сербиянинг "Радник" клуби бош мураббийи Зоран Рендулич Ўзбекистон терма жамоаси ярим ҳимоячиси Отабек Шукуровнинг трансферини юқори баҳолади ва унинг жамоага қўшилиши клуб тарихидаги муҳим воқеалардан бири эканлигини таъкидлади.

"Энг эътиборли харидларимиздан бири сифатида жамоамизга Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси Отабек Шукуров келиб қўшилди. Биз терма жамоа сардори бўлган ва бу йилги Жаҳон чемпионатининг барча учта ўйинида иштирок этган тажрибали ярим ҳимоячини олиб келдик. У эндигина таркибга қўшилди", – дея таъкидлади Рендулич.

Шунингдек, сербиялик мутахассис ўзбекистонлик ярим ҳимоячининг ўйин услуби ва тажрибаси ҳақида ҳам алоҳида фикр билдирди:


"Умуман олганда, у айнан бизга керак бўлган профилдаги ўйинчи. Шукуров жуда катта тажрибага эга бўлган 'box to box' (икки жарима майдончаси оралиғида фаол ҳаракат қиладиган) ярим ҳимоячидир. Шундай даражадаги футболчини жамоага жалб қила олганимиздан жуда хурсандмиз. Ўйлайманки, ўз мамлакати терма жамоаси сафида 90 дан ортиқ ўйин ўтказган футболчининг трансфери 'Радник'нинг клуб сифатида сезиларли даражада ўсганини кўрсатади".

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг