UZ

Сўнгги янгиликлар

17:53"Богданда босим бор эди". Маҳмуд Мурадов Гусковнинг Анкалаев билан жанги ҳақида гапирди 0 17:20Нурсултон Рўзибоевга мағлуб бўлган рус жангчисига янги рақиб берилди (ПОСТЕР) 0 16:43Расман: Диёр Имомхўжаев яна 4 йил ПФЛни бошқаради 0 16:14Мурат Гассиевнинг Баходир Жалолов билан жанг бўйича позицияси маълум бўлди 0 15:45Икки нафар ёш курашчимиз жаҳон чемпионатида совриндор бўлишди 0 15:18Қозоғистон ўзбекистонлик ММА жангчисини халқаро қидирувга берди 0 14:532026/27 йилги мавсумда дунёнинг энг қиммат 10 та футбол клуби номи маълум қилинди 0 14:19Энтони Жошуа - Тайсон Фьюри жанги қаерда ва қачон ўтказилиши айтилди 0 13:42Шон О`Мэлли танаффус олди: "Бир муддат кутиб тураман" 0 13:13Хамзат Чимаев UFC`га мурожаат қилди: "Нимани кутяпмиз?" 0 12:41"Ал Ҳилол" Англия терма жамоаси аъзосига 45 миллион фунт таклиф қилди 0 12:18Жо Роган Махачевга Йен Гэрри билан бўлган жангдан сўнг маслаҳат берди 0 11:43Кормье Нурмагомедовга: "Вақтни беҳуда сарфлашни бас қил" 0 11:17Пара академик эшкак эшувчиларимиз Жаҳон чемпионатида иштирок этади 0 10:46ESPN талқинига кўра дунёнинг энг яхши ҳужумкор ярим ҳимоячиси аниқланди. Беллингем – 2, Шерки – 4, Мактоминей – 8-ўринда! 0

21 ноя 11:12
Янгиликлар

Спорт курашлари

Ёш эркин курашчиларимиз Грециядаги турнирда 5 та медаль қўлга киритишди

Грециянинг Крит оролида эркин кураш бўйича ўсмирлар ўртасида халқаро турнир бўлиб ўтди.

Мусобақада Республика олимпия захиралари коллежининг спорт курашлари бўлимида таҳсил олаётган ёш эркин курашчиларимиз - Амирхон ва Ҳожихон Каримов, Абдуллоҳ Машрабов, Яккакураш спорт турларига ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар спорт мактаби тарбияланувчилари Шоҳруҳ Раимов ва Озодбек Озодбеков ҳам муваффақиятли иштирок этишди. 

Эътиборлиси, бу турнирда ҳам Санжар Машрабов шогирдларининг бари худди бир ҳафта аввал Польшада бўлгани каби шоҳсупага кўтарилишди. Польшада эгизак Каримовлар битта вазнда қатнашиб, финалга етиб келишганди. Одатга кўра ака-укалар финалда бир-бирларига қарши гиламга чиқишмаган, шунчаки олтин ва кумуш медалларни бўлишиб олишган эди. Шоҳруҳ Раимов ва Озодбек Озодбеков кумуш, Абдуллоҳ Машрабов эса бронза медалига сазовор бўлганди. 

Кеча ёш курашчиларимиз Олимпиаданинг тарихий ватани, аниқроғи Крит оролида якунига етган халқаро турнирда ҳам 5 та медалга эга чиқишди. Бу сафар ҳам эгизак Каримовлар финалга етиб келишди ва бу гал ҳам финал беллашуви ўтказилмади. Ҳожихон Каримов олтин, Амирхон эса кумуш медални ўзиники қилиб олди. Шоҳруҳ Раимов ва Озодбек Озодбеков олтин, Абдуллоҳ Машрабов кумуш медални қўлга киритди. 

Рейтинг: +3   

Фикрлар

   
21 ноя 12:07:32
Aziz Ahmedov
Ota ona tarbiyaside????
< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг