21 май 14:40
Янгиликлар
Нурмагомедов Тошкентдаги матбуот анжуманида: Ўзбекистондаги ММА, МакГрегорни товуққа ўхшатиш ва бошқалар ҳақида
Ўзбекистон жуи-житцу федерацияси томонидан ташкил қилинган тадбир давомида мухлислар машҳур спортчига ўзларини қизиқтирган саволларни беришди.
- МакГрегорни хўрозга ўхшатишганди. Сиз у ҳақида қандай фикрдасиз?
- Хўроз? Ҳозир уни бироз мақтаб юбордингиз. Хўрозлар ўз катагида хўжайин ҳисобланади. У хўроз эмас, товуқ!
- Мен ҳам сизларнинг клубингизга аъзо бўлсам майлими?
- Ҳозирми?
- Ха, ҳозироқ!
- Майли!
- Майлими сиз билан сўрашсам?
- Олдимга кел! Мен ўзим билан футболкалар олиб келганман. Уни сенга туҳфа этаман...
Мухлис ўз кумири билан учрашганидан жудаям хурсанд... Шу даражада хурсанд эдики, хатто йиғлаб юборди. Ўз навбатида Хабиб мухлисига ўзининг дасхати туширилган футболкани тақдим этди.
- Тошкентда ММА клуби очиш ҳақида қандай фикрдасиз?
- Мен Ўзбекистонни бокс мамлакати деб ҳисоблайман. Бу ерда айнан шу нарсани муҳокама қиламиз. Ишонаманки, сизларда ҳам бўлажак юлдузлар кўп.
Ҳуллас, таниқли спортчи, юлдуз билан бўлиб ўтган учрашув самимий рухда кечди. Тадбирда сайтимиз ҳодимлари Азиз Тўхтамуродов ва Жасурбек Аслановлар ҳам иштирок этишди. Спортчи ўзбек бокси, Тошкентда ММА клуби очиш, Мэйвезер-МакГрегор жанги ва бошқа қизиқарли саволларга жавоб қайтарди.
Яқин вақтларда матбуот анжуманида бўлиб ўтган воқеалар, савол-жавобларга оид маълумотларни эътиборингизга тақдим этамиз.
Хабиб Нурмагомедов ва унинг жамоаси аъзолари билан учрашувга ташриф буюрган мухлислар
Фикрлар