UZ

Сўнгги янгиликлар

19:48Топурия Гэтжининг хотини ҳақидаги сўзларига "ответ" қилди: "Тез орада гапиришдан тўхтайди" 0 19:02Василий Ломаченконинг рақиби айтилди 0 18:16Канчельскис — ЖЧ-2026 ҳақида: "Шотландия, Англия ва Ўзбекистонга мухлислик қиламан" 0 17:41Дана Уайт Жон Жонсни тарихдаги энг яхши жангчи унвонидан маҳрум қилмоқчи 0 16:53Ислам Махачев фаолиятидаги энг севимли жангини айтди 0 16:08Makarska Open. Мария Тимофеева 1/2 финалда! 0 15:29Фабио Каннаваро Тимур Кападзе ва Сречко Катанец ҳақида гапирди 0 14:56Шахматчимиз Грандмастер даражасини қўлга киритди 0 14:08Octagon 87 турнири учун яна бир қизиқарли жанг эълон қилинди. Жаҳонгир Нажмиддинов қайтмоқда 0 13:33UFC собиқ юлдузи иштирокида ўтиши керак бўлган Қозоғистондаги ММА турнири пул туфайли бекор бўлди 0 13:00Эрон терма жамоаси футболчилари ЖЧ-2026 бошланишига бир ҳафта қолганда АҚШга кириш визасини олишди 0 11:53"Жанглар бизнесдан осонроқ эди, чунки..." - Хабиб Нурмагомедов бизнес лойиҳалари ҳақида гапирди 0 10:31Билол Муҳаммад ва бошқалар. UFC Fight Night 278 турнири иштирокчилари тарозига чиқишди (+барча жанглар рўйхати) 0 09:57Разамбек Жамалов RAF кураш лигаси билан шартнома имзолади 0 19:23Ўзбек клублари ЖЧ-2026 орқали қанча даромад топади? 0

05 июн 20:24
Янгиликлар

Бокс/ММА

Александр Волковнинг эҳтимолий рақиблари маълум

Бугун россиялик оғир вазн тоифасидаги UFC жангчиси Александр Волков Жаирзиньо Розенстрайкни нокаут эвазига мағлуб этганди.

Волковнинг менежери Иван Банников мижозининг кейинги рақиби ким бўлиши мумкин деган саволга жавоб берди. 

"Мен UFC матчмейкерлари билан суҳбатни бизга Деррик Льюисни беринглар деган мурожаат билан бошлайман. Агар Льюисни беришмаса, унда вазиятга қараб иш тутамиз. Лекин Деррик бунинг учун аввал Сергей Павловични мағлуб этиши шарт. UFC бизга рақиб берган тақдирда ҳам биринчи навбатда мен Сашанинг ўзи билан гаплашиб, унинг фикрини биламан. Миочич - Жонс, Ган - Туиваса жанглари ғолиблари билан октагонда тўқнаш келиш ҳам биз учун ажойиб совға бўларди. Ган билан реванш? Нима учун йўқ? Блейдсга қарши реванш ҳам бизга керак. Рейтингнинг кучли учталигида бораётган рақибни беришса яхшироқ бўларди", - деди Банников "Ушатайка" каналига берган интервьюсида.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг