UZ

Сўнгги янгиликлар

15:08Макгрегор UFC’да яна бир ўзига хос рекорд эгасига айланди 0 14:47Царукян Пулласнинг Нина Драмани 10 000 евро эвазига учраштириш таклифига кескин жавоб берди 0 14:26Исраэль Адесанья Брюс Лини зиёрат қилди + ФОТО 0 14:05Саломон Рондон: "АПЛдаги хет-триким унутилмас, лекин Ўзбекистонга қарши ўйинда буни такрорлаш қийин" 0 13:39Де Ла Хойя "The Ring" журналини Туркига сотиб юборганидан афсусда 0 13:17Жавоҳир Синдаров иштирок этадиган "Номзодлар турнири" тақвими билан танишинг 0 12:50Конор Макгрегор пуллик трансляциялар ҳақидаги маълумотларга ўз услубида муносабат билдирди 0 12:25Эрон ҳукумати Азмуннинг мол-мулкини мусодара қилишни бошлади 0 12:02"Агар у ютқазса, фаолиятини якунлайди" - Сехудо Адесанья ҳақида 0 11:39Хабиб нима учун аёлларнинг MMA’да иштирок этишини қўллаб-қувватламаслигини тушунтирди 0 11:17Сўнгги икки йилдаги UFC турнирида пуллик трансляциялар сотувлари статистикаси маълум бўлди 0 10:52"Ман Сити" юлдузи яқин ойларда жамоани тарк этишга тайёр — Football Insider 0 10:28Собиқ UFC маликаси Лиана Жожуа Karate Combat турнирида жанг қилди (ВИДЕО) 0 10:05Бугун Тошкентда самбо бўйича ёшлар ўртасида Ўзбекистон чемпионати бошланади 0 09:43UFC Seatle: Адесанья рақиби билан бир хил тош босди (тарози натижалари) 0

12 июн 16:41
Янгиликлар

Бокс/ММА

Иржи Прохазка кейинги рақиби ким бўлишини айтди

Хабарингиз бор, бугун тонгда Сингапурда UFC 275 турнири бўлиб ўтди.

Оқшомнинг марказий жанги яримоғир вазн тоифасида ўтказилиб, унда чехиялик Иржи Прохазка эндиликда собиқ чемпион, бразилиялик 42 ёшли Гловер Тейшейрани бўғиш усули билан мағлуб этиб, дивизионнинг янги чемпионига айланди. 

Иржи жангдан кейин берган интервьюсида навбатдаги рақиби сифатида польшалик Ян Блаховични кўриш истагида эканини айтди. Аввалроқ, UFC президенти Дана Уайт Магомед Анкалаев - Энтони Смит жангини расман даъвогарлар жанги дея эълон қилганди. Блахович эса ушбу вазннинг собиқ чемпиони ҳисобланади ва бугунги оқшомни бевосита аренада томоша қилди. 

"Ўйлашимча, айнан Ян илк ҳимоя жангимдаги рақибим бўлиши лозим. Мен у билан жанг қилишим керак. Уни мағлуб этиш учун менда ҳамма нарса бор ва мен бу ишни амалга ошираман. Фикримча, Европа жангимизни ўтказиш учун энг яхши вариант. Чунки, иккимиз ҳам бир қитъа вакилларимиз", - деди Прохазка. 

Ўз ўрнида Блахович ҳам бу фикрни қўллаб-қувватлади. 

"Иржи, бу ишни амалга оширамиз! Европа учун жанг. Қитъа тарихидаги энг зўр жанг бўлади", - дея ижтимоий тармоқдаги саҳифасида хабар қолдирган Блахович. 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг