14 июн 16:06
Янгиликлар
"Лаънати мустамлакачи!". Адесанья Биспингни ирқчиликда айблади
Маълумот учун, Биспинг UFC 275 мусобақасида шарҳловчилик вазифасини бажарди. У Валентина Шевченко ва Таила Сантос жангида, Валентинани Ник Диазнинг Pride 33 турниридаги усулини қўллашга уринганини айтди, бироқ Диазнинг япониялик рақиби исмини тўғри талаффуз қила олмади.
"Албатта, Таканори Гоми, Акихиро Гоно, нима фарқи бор. Бу ирқчилик. Майкл, бу ҳақиқий ирқчилик. Сен лаънати мустамлакачисан!", - дея Исраэлнинг сўзларини келтиради Sportskeeda нашри.
Аввалроқ, Исраэлнинг навбатдаги жанги тасдиқлангани ҳамда унинг UFC'да энг кўп мухлисга эга жангчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик.
Валентина Шевченко ва Таила Сантос ўртасидаги жанг highlights'ини сайтимизнинг телеграм каналида томоша қилишингиз мумкин!
Фикрлар