UZ

Сўнгги янгиликлар

15:11Эргашев Ғиёсовнинг чемпионлик жанги ҳақида: "У мана шу жангини ютса..." (+ФОТО) 0 14:50Тошкентда стол тенниси бўйича WTT Youth Contender мусобақаси бошланмоқда 0 14:29Олимпиада олдидан ўтказиладиган Жаҳон чемпионати қачон ва қаерда ўтказилиши эълон қилинди 0 14:08Дик Адвокат ЖЧ-2026 олдидан Кюрасао терма жамоасига яна бош мураббий этиб тайинланади 0 13:47Жалоловга рақиб сифатида кўрсатилган Итаума шу йил охиригача камар учун жанг қилади 0 13:26“Тонгни кулиб қарши ол” спектакли премьераси бўлиб ўтди + ФОТОГАЛЕРЕЯ 0 13:05Саидёқуб Қаҳрамонов Чимаевнинг мағлубиятидаги асосий айбдор ким эканини айтди 0 12:44УЕФА Еврокубоклар финалларига ҳакамларни тайинлади 0 12:23Хамзат Чимаев UFC ўрта дивизионида қолади 0 12:02Курашингга ҳавасим бор ховосликлар 0 11:41Жаҳонгир Расулов RCC Гран-приси 1/2 финалида жанг қилади + ПОСТЕР 0 11:20Дембеле иккинчи йил кетма-кет Франция чемпионатининг энг яхши ўйинчиси деб топилди 0 10:59Cамарқандда 200 000 000 мукофот пулига эга Uzbekistan Judo Tour ғолиблари аниқланди 0 10:38Нурсултон Рўзибоев Хамзат Чимаевнинг мағлубиятига муносабат билдирди 0 10:17Деновдаги кураш мусобақасида таниқли полвон пичоқлаб ўлдирилди 0

10 сен 07:02
Янгиликлар

Бокс/ММА

UFC 279 турнирининг асосий карди ўзгариб кетди + янги ПОСТЕР

Дунё аҳли UFC президенти Дана Уайтнинг уддабуронлигига яна бир бор амин бўлди.

Жаҳоннинг энг кучли аралаш яккакураш ташкилоти раҳбари оқшомнинг асосий жанги бекор бўлиш арафасида уни бошқа усул билан сақлаб қолди. Нейт Диазга қарши жанги олдидан белгиланган вазн меъёрини ҳар икки уринишда ҳам бажара олмаган Хамзат Чимаевга карднинг бошқа бир жуфтлигидаги рақиб берилди. 

Диаз деярли 4 кг (3.8 кг) ортиқча вазн қайд этган Чимаев билан жанг қилишни истамади. Қоидага кўра, бу ҳолатда жанг бекор қилиниши, рақиб гонорарининг маълум қисми компенсация тарзида Диазга берилиши керак эди. 

Дана Уайт эса масаланинг ечимини топди. Яъни, у жуфтликларни алмаштириб қўйди: Хамзат Чимаев – Кевин Холланд ва Нейт Диаз – Тони Фергюссон. Энди оқшомнинг марказий жанги мақоми Нейт Диаз ва Тони Фергюсон ўртасидаги қарама-қаршиликда бўлади. Иккала жанг ҳам беш раунд этиб белгиланди. 

Дарвоқе, Тони Фергюсоннинг рақиби Ли Жиглианг эса энди Даниэль Родригесга қарши октагонга чиқадиган бўлди.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг