04 дек 11:33
Янгиликлар
Улуғбек Рашитов ва Светлана Осипова Париж Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритди
Эътиборлиси, ушбу рейтинг якунига кўра кучли бешликка кирган спортчиларга Париж Олимпиадаси учун лицензиялар тақдим этиларди.
Ушбу рейтингга кўра, ҳамюртларимиз Улуғбек Рашитов (-68 кг) ва Светлана Осипова (+67 кг) лицензия қўлга киритишди.
Улуғбек Рашитов ўз вазнида 1-ўринни эгаллаб турган бўлса, Светлана Осипова 7-ўринни банд этди. Ушбу вазнда икки нафар Туркия, икки нафар Британия вакиласи бўлгани учун Осипова бешинчи лицензия соҳибасига айланди.
Маълумот учун, Олимпиадада битта вазн тоифасида бир мамлакатдан бир нафар спортчи иштирок этиши мумкин.
Қайд этиш лозимки, ўзбекистонлик спортчиларда ҳали Якуний "Катта дубулға" мусобақаси, шунингдек 2024 йилги Осиё лицензион турнирларида Париж Олимпиадаси учун лицензиялар қўлга киритиш имконияти бор.
Ўзбекистон спорт делегациясининг Париж Олимпиадаси учун лицензиялари сони 17 тага етди.
Фикрлар