UZ

Сўнгги янгиликлар

11:08"Усман UFC'га керак. У ерда бундай йигитларни яхши кўришади". Царукян Нурмагомедовнинг жанжалдан кейинги келажаги ҳақида гапирди 0 10:17Саккизта медалга эга Ўзбекистон делегацияси IV Ёшлар ёзги Олимпия ўйинларида нечанчи ўринни эгаллади? 0 09:46Россия бокс терма жамоасига виза беришмади 0 09:15Миллатлар лигаси. Нидерландиядан 7 та гол, Германиядан ишончли ғалаба 0 08:44Zagreb Grand Prix 2026. Диёра Келдиёрова яна шоҳсупада! 0 08:13"UFC Усман Нурмагомедовга умрбод тақиқ қўйилишидан умидворман" - Нина Драма 0 07:42WBC россиялик боксчиларни рейтинглар ва чемпионлик жангларидан четлатиш қарорини тасдиқлади 0 07:01Лионель Месси Аргентинада махсус учрашувда иштирок этади 0 20:58Ўзбекистон чемпионати: аёллар курашида ғолиблар аниқланди 0 20:27Муҳиддин Мадаминов Tata Steel Chess 2027 турнирида иштирок этади, Бибсара ҳам! 0 19:56UFC’нинг мағлубиятсиз жангчиси гиёҳванд моддаларни меъёридан ортиқ истеъмол қилгани ортидан шифохонага ётқизилди 0 19:25Кэррик МЮдан хафа ва раҳбариятдан ранжиган — The Telegraph 0 18:54Уайт Усманнинг Двалишвилига қилган ҳужумидан сўнг UFC’га ўтиш имкониятлари ҳақидаги саволга жавоб берди 0 18:2346 ёшли Оверим UFC собиқ жангчисига қарши бокс қоидалари бўйича рингга чиқади + ПОСТЕР 0 17:52Нурмагомедовнинг менежери ММА жамоатчилигидан узр сўради 0

04 июл 07:20
Янгиликлар

Спорт курашлари

Аббос Раҳмонов Германия Гран-присида бронзага илинди

Кеча Дортмунд шаҳрида эркин кураш бўйича Германия Гран-приси якунланди. Мусобақанинг сўнгги куни яна бир ҳамюртимиз бронза медалини қўлга киритди.

Бу ҳақда Ўзбекистон спорт курашлари ассоцацияси матбуот хизмати хабар бермоқда. Терма жамоамизга иккинчи медални 61 кг вазн тоифасида гиламга чиққан Аббос Раҳмонов тақдим этди.

Олтин медал икки карра жаҳон чемпиони озарбойжонлик Хаджи Алиевга насиб этган бўлса, польшалик Кристофа Биенковски кумуш медал билан тақдирланди. Яна бир бронза медалини туркиялик Мехмет Эмин Огют қўлга киритди.

Таъкидлаш жоиз, терма жамоа мураббийлар штаби Аббосни янги вазн тоифасида синаб кўрди. Республика олимпия захиралари коллежи тарбияланувчиси бўлган Раҳмонов аслида 57 кг вазнда Рио Олимпиадаси йўлланмасини қўлга киритган эди. Яна бир Олимпия ўйинлари иштирокчиси Бекзод Абдураҳмонов (74 кг) ҳам Германия Гран-присида бронза медали совриндори бўлган эди.

61 кг

1. Хаджи Алиев (Озарбойжон)

2. Кристофа Биенковски (Польша)

3. АББОС РАҲМОНОВ (ЎЗБЕКИСТОН)

3. Мехмет Эмин Огют (Туркия) 

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг