18 ноя 15:47
Янгиликлар
Бокс/ММА
Абдулҳай Шораҳматов Европада, навбатдаги жанг учун рақиб аниқ + ФОТО
Хабар бериб ўтганимиздек, 21 ноябрь куни профессионал боксчимиз Абдулҳай Шораҳматов рингга кўтарилади.
Quensberry компанияси билан ҳамкорлик қилаётган боксчимиз ўша куни Польшада проф рингдаги иккинчи жангини ўтказади. Бу сафар ҳамюртимизга мезбон боксчи Роберт Ниедзведцки рақиблик қилади. Жанг 6 раундга мўлжалланган.
Айни пайтда боксчимиз Польшанинг Варшава шаҳрида жангга тайёргарликнинг сўнгги босқичини олиб бормоқда.
Маълумот учун, Шораҳматов проф боксдаги дебютини шу йили февраль ойида Филиппинда мезбон Бенжи Эбидога қарши ўтказиб, рақибини биринчи раунддаёқ нокаутга учратганди. Роберт Ниедзведцки шу кунгача проф боксда учта жанг ўтказган. У иккита жангда мағлубиятга учраган ва битта дуранг қайд этган.
Ҳавола :
Манба : olamsport.com
Фикрлар