UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

23 янв 11:14
Янгиликлар

Абдумалик Халоков 28 январь кунги жангига муносабат билдирди

Бироз аввал 28 январь куни Тошкентда профессионал бокс турнири ўтказилиши ҳақида хабар берган эдик.

"Юнусобод" спорт мажмуасида Lift промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилаётган ушбу профессионал бокс оқшомида Париж-2024 Олимпиадаси чемпиони Абдумалик Халоковнинг ҳам жанг ўтказиши керак эди. Ҳатто ташкилотчилар томонидан турнирнинг расмий постерида унинг сурати ҳам берилганди.

Аммо боксчимизнинг ўзи сайтимизга қўнғироқ қилиб, бу турнирда жанг ўтказиш бўйича ташкилотчиларга рад жавобини берганини айтди. Демак, Абдумалик Халоков Тошкентдаги турнирда рингга чиқмайди. Унинг проф боксдаги иккинчи жангини ҳозирча кўрмаймиз.  

Эслатиб ўтамиз, Халоков профессионал боксдаги дебют жангини 2023 йилнинг 17 ноябрь куни Тошкентда айнан LIFT промоутерлик компанияси томонидан ташкил этилган катта проф бокс оқшомида ўтказганди. Ўшанда у украиналик Олександр Егоровни иккинчи раундда нокаут эвазига мағлуб этган эди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг