UZ

Сўнгги янгиликлар

19:05Ёқубов реванш учун Гаирбековга ўз гонорарини беришга ҳам тайёр 0 18:40"Бу ҳақда ҳамма жим". Стрикленд UFC’ни кескин танқид қилиб, ташкилотни тарк этиш ниятини билдирди 0 18:11Алекс Перейра нима учун боксга ўтмаслигини тушунтирди 0 17:40Чеферин тўртинчи муддатга ўз номзодини қўйишга қарор қилди 0 17:14WBA Хайме Мунгиянинг жангини тасдиқламади ва вазиятга муносабат билдирди 0 16:30"Опетайяни осонгина мағлуб этаман". Шон Стрикленд боксга ўтишга тайёрлигини билдирди 0 15:41Жанибек Алимханулининг чемпионлик жанги қачон ва қаерда ўтиши маълум бўлди 0 15:12Меҳди Тартар: "Ўзбекистон билан мунтазам ўйнаш Эрон терма жамоасининг обрўсини туширмоқда" 0 15:07Илья Сибирцев Жаҳон кубогида совриндор бўлди (ФОТО) 0 14:41Жавоҳир Умматалиевнинг Лондондаги рақиби испаниялик бўлади 0 14:10UFC шарҳловчиси Жо Роган янги шартнома бўйича чорак миллиард доллар олади 0 13:39Мексикада рестлинг турнири чоғида 75 ёшли ҳакам қабул қилинган усулдан сўнг вафот этди + ФОТО 0 13:08"Ўғлимни катта дарвозадан эмас, орқа эшикдан чиқариб юборишди". Роналдунинг онаси терма жамоа атрофидаги машмашаларга муносабат билдирди 0 12:37Кормье Гэтжини огоҳлантирди: "Бундай қилиш ярамайди" 0 12:06Тошкентда сузиш бўйича Жаҳон кубоги бошланди 0

15 ноя 18:30
Янгиликлар

Бокс/ММА

Абдумалик Халоков олдиндаги режалари, қачон проф боксга ўтишини айтди

Париж-2024 ёзги Олимпия ўйинларида бокс бўйича -57 кг вазн тоифасида ғолиб бўлган Абдумалик Халоков МОҚ матбуот хизмати билан суҳбатлашди.

— Париждаги олтин медални устозингизга совға қилганингиз ҳақидаги видео қўйилган эди. Бу ҳақиқатми?

"Ҳа, рост. Устозимга медаль совға қилганимнинг сабаби улар ҳам биз билан бир хил меҳнат қилдилар. Мен учун мураббийлар ҳам медалга лойиқ. Шу боис билан 1 октябрь куни уларга медалимни совға қилишга қарор қилдим".

— Олимпиадада рақибларингиздан яққол устунлик қилганингиз учун баъзилар жанглар енгил ўтди деган фикрда. Аслида ҳам шундайми?

"Албатта, рақибларим устида устозим жуда кўп иш қилдилар ва менга ҳар битта жангдан олдин тактика белгилаб бердилар. Мен қўйилган вазифани бажара олдим ва жангларим енгил ўтгандай туюлди ҳамма учун. Лекин, бунинг учун 12 йил меҳнат қилганмиз. Ҳар бир рақибни бирма-бир ўргандик. Шунинг учун кўп жангларим осон туюлди, лекин ичимдан нималар ўтганини фақат ўзим биламан. Ҳамма нарсанинг ўзига яраша қийинчилиги бор. Биз ана шу қийинчиликлардан ўтиб олдик ва шундай натижаларга келдик. Енгил жанглар ортида оғир меҳнат турибди".

— Янги Олимпиада сиклига тайёргарлик ва ундаги режаларингиз билан улашсангиз.

"Бизга 2 ой дам беришди. Чунки 4 йил тинмай меҳнат қилдик. 1 ҳафтадан сўнг таътил тугайди ва биз машғулотларга қайтамиз, янги ғалабалар сари интилмамиз. Ҳозир ёшлар ва катталар ўртасидаги Олимпиада чемпиониман. Энди яна бир карра Олимпиада чемпиони бўлмоқчиман. Бундан ташқари, параллел равишда профессионал боксда ҳам бир нечта жанг ўтказиш режам бор. Лос-Анжелесдаги Олимпиададан кейин тўлиқ проф боксга ўтиб, ҳамма камарларни бирлаштирмоқчиман ва ўз вазнимда мутлақ чемпион бўлиш ниятим бор", деди Халоков.

Рейтинг:    

Фикрлар

< сўнгги янгиликларни кўриш

Olamsport ни Facebook да ўқиш
учун "Yoqdi"ни босинг